UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Пётр Янга Абу-Даби турнири учун рақиб берилди — инсайд 0 19:11WTA рейтинги. Нигина яна сезиларли тарзда пастлади, келаси ҳафта биринчи ракеткамиз ўзгарса керак 0 18:50Энтони Жошуа: "Фьюри билан жанг? Ўтмишга назар ташлаймиз..." 0 18:29"Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев истеъфога чиқди 0 18:08ATP рейтинги. Теннисчимиз 469 поғонага пастлади, Топ-10`да бир нечта ўзгариш 0 17:47Наоя Иноуэ фаолиятидаги юбилей ғалабасини қўлга киритди 0 17:26Усик ёшлигида қандай қилиб нокаутга тушиб қолганини эслади 0 17:05"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр 0 16:44Кроуфорд нима учун Канелонинг ғалабасига ишонмаслигини айтди 0 16:23Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги рақиблари маълум 0 16:02Таэквондочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришди 0 15:41"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо 0 15:20Уордли янгиланган WBA рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди, Хантер ва Итаума кучли учликда 0 14:59Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида икки ёш оғир атлетикачимизга мухлислик қиламиз 0 14:38Наоя Иноуэ: " У билан 2026 йилнинг баҳорида жанг қилишим мумкин" 0

15 сен 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Юлдузлар кўз ўнгида ўтган Гулистондаги проф бокс оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ўтказилди.

"Алпомиш" мажмуасида ўтказилган профессионал бокс турнирини бевосита Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев кузатиб борди. Париж-2024 Олимпиадаси чемпионлари Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоков, Лазизбек Мулложонов, Олимпиадада ёрқин жанг намойиш этган Тўрабек Ҳабибуллаев, мураббий-секундант сифатида довруғ қозонган Акмал Ҳасанов турнир меҳмонлари сифатида жангларни томоша қилишди.

Оқшомнинг марказий жанги 72 кг вазнда сирдарёлик Рамил Шукумеров ҳамда тожикистонлик Расулбек Аҳадов ўртасида бўлиб ўтди. Тўлиқ давом этган жангда Шукумеров очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Жанг давомида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Рамилни қўллаб-қувватлаб, унга ринг ташқарисидан кўрсатмалар бериб турди.

Боксчиларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти Умид Якубов, федерация биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.  

Кечаги проф бокс турнирида Улуғбек Тўрабеков (Сирдарё), Ҳаётбек Машрабов (Фарғона), Иқбол Салимов (Тожикистон), Исломбек Мўминов (Тошкент вилояти), Миралижон Мавлонов (Бухоро), Миркомил Сайтоҳунов (Андижон), Темурбек Хазратқулов (Сирдарё) сингари боксчилар ғалаба қозонишди. Муҳаммадазиз Ўктамов (Фарғона) ва Фахриддин Маматхўжаев (Андижон) ўртасидаги жангда дуранг натижа қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг