UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

04 май 08:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов Жейрон Эннис ва Эймантас Станиониснинг кучли ва кучсиз томонларини солиштирди

Проф бокснинг яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун даъвогар Шаҳрам Ғиёсов бўлажак рақиби, WBA ва IBF камарлари соҳиби Жейрон Эннис ҳақида гапирди.

— Энниснинг Станионисга қарши жангини кўрган бўлсангиз керак. Услуб жиҳатидан сиз учун қайси боксчи қулайроқ — Жейрон ёки Эймантас?

"Станиониснинг Эннис билан жангини кўрдим. Албатта, Эннис барибир Эннис. У ҳар томонлама кучли спортчи. Унда услуб битта эмас, етарлича. Станионис эса фақат бир услубда ишлайди. Унинг нима қилишини олдиндан билсангиз бўлади, устида ишлаш мумкин. Энниснинг нима қилишини эса умуман кутиб бўлмайди. Ўзи хоҳлаганича жанг қилади. Уни ушлаш қийинроқ. Ҳар кимни уриб бўлади, лекин барибир Станионисга қарши жанг учун тайёрланиш осонроқ бўларди", дейди Ғиёсов olamsport.com мухбири Диёрбек Мавлонов билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида бўлиб ўтган Эннис — Станионис бирлашувтирувчи жангида Жейрон рақибини олтинчи раундда ТКО орқали мағлубиятга учратган эди.

Аввалроқ, WBA ташкилоти америкалик суперчемпион Жейрон Эннис ҳамда мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов жангига буйруқ бериб, боксчиларнинг жамоаларига музокаралар ўтказиш учун 30 кун мухлат тақдим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг