UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

05 май 16:02
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришди

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон, Хитой ва Бразилия терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини старт олди.

Машғулотларда Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларидан тортиб, ёш таеквондочиларгача иштирок этиб, тажриба тўплашмоқда.  Йиғинда терма жамоамизнинг жами 35 нафар вакили қатнашаётган бўлса, Хитойдан 19 нафар, Бразилиядан 9 нафар таэквондо усталари ташриф буюришган.

Қайд этиш жоиз, ўқув-машғулот йиғинида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, ўзбекистонлик Светлана Осипова, Бразилия терма жамоаси вакили, Париждаги Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган Эдивал Маркес ҳамда Жаҳон чемпионати, қитъавий мусобақаларнинг ғолиб-совриндорлари қатнашмоқда.

Халқаро йиғин 16-май санасига қадар давом этади. Бразилия термаси 11 май, Хитой жамоаси эса 13 майга қадар пойтахтимизда бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг