UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

05 май 18:08
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Теннисчимиз 469 поғонага пастлади, Топ-10`да бир нечта ўзгариш

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бир поғонага юқрилаб, 223-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 7 очко йўқотиб, 19 поғонага пастлади. Бугун Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси ўзгарди. Амир Милушев 31 янгиланган рейтингда 31 ўринга кўтарилиб олди. Максим Шин эса оз эмас, кўп эмас, 469 поғонага пастлаб, учинчи ракетка мақомини бой берди. Раҳимбек Иброҳимов эса ўтган ҳафта билан таққослаганда 13 ўринга кўтарилган. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Мадрид "Мастерс" турнири чемпиони норвегиялик Каспер Рууд 15-поғонадан 7-ўринга кўтарилиб олди. Ушбу мусобақа вице-чемпиони британиялик Жек Дрэйпер дунёнинг бешинчи ракеткасига айланди. Топ-4`таликдан жой олганлар ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди. Италиялик Лоренцо Музетти Топ-10`га кириб олди. 

ATP рейтинги. 5 май ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1). Янник Синнер (Италия) - 9730 очко

2 (2). Александр Зверев (Германия) - 8085.

3 (3). Карлос Алькараз (Испания) - 7850.

4 (4). Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4815.

5 (6). Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 4440.

6 (5). Новак Жокович (Сербия) - 4130.

7 (15). Каспер Рууд (Норвегия) - 3715.

8 (7). Алекс Де Минаур (Австралия) - 3635.

9 (11). Лоренцо Музетти (Италия) - 3550.

10 (9). Хольгер Руне (Дания) - 3440.


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

223 (224). Ҳумоюн Султонов - 251 

480 (461). Сергей Фомин - 90 (-7) 

1686 (1717). Амир Милишев - 2 

1726Т (1257T). Максим Шин - 2 (-4) 

1939Т (1952T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг