UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

05 май 19:11
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Нигина яна сезиларли тарзда пастлади, келаси ҳафта биринчи ракеткамиз ўзгарса керак

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко деярли икки баробар фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи поғонадан жой олган. Америкалик теннис маликалари Жессика Пегула ва Коко Гофф ўзаро ўрин алмашиб олишди. Гофф яна дунёнинг учинчи ракеткаси бўлиб олди. 

Янгиланган рейтингда тўрт теннисчимиздан уч нафари пастлади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова яна 65 поғонага пастлаб, 890-ўринга тушиб кетди. У яна 6 очко йўқотди. Теннисчиларимиздан биргина Влада Якшибарова бир ўринга юқорилади. Катта эҳтимол билан у келаси ҳафта Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланиб олади. Сабрина Олимжонова ўтган ҳафта билан таққослаганда 29, Милана Масленкова эса 6 поғона қуйига шўнғиди.

WTA рейтинги. 5 май кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) - 11 118 очко.

2 (2). Ига Свёнтек (Польша) - 6773.

3 (4). Коко Гофф (АҚШ) - 6603.

4 (3). Жессика Пегула (АҚШ) - 6243.

5 (6). Жасмине Паолини (Италия) - 4875.

6 (5). Мэдисон Киз (АҚШ) - 4824.

7 (7). Мирра Андреева (Россия) - 4781.

8 (8). Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4193.

9 (10). Эмма Наварро (АҚШ) - 3797.

10 (9). Паула Бадоса (Испания) - 3761.


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

890 (825). Нигина Абдураимова – 26 (-6)

907 (908). Влада Якшибарова – 25

1356 (1350). Милана Масленкова – 5

1402 (1373). Сабрина Олимжонова – 3 (-1)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг