UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0

13 апр 15:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Абдуллаев ва яна бир боксчимиз проф боксда жанг ўтказади. Бу сафарги манзил — Венгрия!

26 апрель куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари — Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳамда Комронбек Турғунбоев ҳам рингга кўтарилади.

Оғир вазн тоифасидаги 22 ёшли Абдуллевга Венесуэла вакили Иван Матьют рақиблик қилса, 21 яшар Турғунбоев молдовалик Иван Петровга қарши рингга  кўтарилади.

Бу Шоҳжаҳон Абдуллаев учун проф боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги жангларининг барчасида рақибларидан устун келганди. Абдуллаевнинг бўлажак рақиби — 31 яшар Матьют ҳисобида эса 31 ғалаба, 20 та мағлубият ва 2 дуранг бор.

Ярим ўрта вазнли Комронбек эса 2023 йилда проф боксда дебют қилиб, Богдан Утегеновни мағлуб этганди. Петров (7-16-2)га қарши жанг ҳамюртимиз учун профессионал фаолиятидаги иккинчиси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг