UZ

Сўнгги янгиликлар

19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0

04 дек 19:45
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлади

Теглар :  От спорти
1-3 декабрь кунлари Гонгконгда от спортининг конкур йўналиши бўйича 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Саидамирхон Турғунбоев муваффақиятли иштирок этиб якунда кумуш медали совриндори бўлди.

Эътиборлиси, бу сўнгги 20 йил давомида ўзбек чавандозининг тўсиқлардан сакраш (конкур) бўйича ўтказилган қитъа чемпионатларида қўлга киритган илк медали бўлди.

Таъкидлаш керак, ҳамюртимизнинг бундай нуфузли мусобақада иштирок этиб, жаҳоннинг йигирма нафар тажрибали чавандозлари орасида шоҳсупанинг иккинчи ўрнига кўтарилишида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ва унинг амалдаги ижроси мужассам. 

Беллашувларда QuickMoney лақабли отда иштирок этган чавандозимиз қисқа муддатда отни ўзига бўйсундирди. Шунингдек, финал босқичидаги 8 нафар рақобатчилари орасида ўз иқтидорини тўлақонли номаён эта олди. Фақат сўнгги лаҳзалардаги кичик хатоси сабаб олтин медаль учун кечган курашни рақибига бой бериб қўйди.
Баҳсларни кузатиб борган мураббий Азиз Содиқовнинг айтишича, ёш спортчимизга охирги босқичда озгина дадиллик етишмаган. Аммо шунга қарамай Саидамирхонинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирокини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мусобақа совриндорларини Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад бин Абдулраҳмон ал-Аттия самимий муборакбод этиб, минтақа давлатлари орасида от спортини фаоллаштириш ва янада оммавийлаштириш хусусида сўз юритди. 

Дарвоқе, Ҳамад бин Абдулраҳмон ал-Аттия сентябрь ойида юртимизга ташриф буюриб, от спорти клубларини кўздан кечириш асносида ёш чавандозларимиз билан мулоқот ўтказган ва Ўзбекистонда спортнинг ушбу турини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берган эди. 

Чавандозларимизни олдинда бир қатор муҳим мусобақалар кутиб турибди. Улар орасида 2018 йилги Осиё ҳамда 2020 йилги Олимпия ўйинлари алоҳида аҳамият касб этади. Шундай экан терма жамоамиз аъзоларига энг нуфузли комплекс мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 дек 20:11:31
Husniddin Mirzaliyev
Yashavor azamat!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг