20 апр 12:19
Янгиликлар
Бокс/ММА

Боб Арум: "Ломаченко фаолияти бўйича қарор қабул қилиши керак"
Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум украиналик жаҳон чемпиони Василий Ломаченкодан фаолияти ҳақида аниқ қарор қабул қилишни талаб қилди.
У боксни тарк этадими ёки фаолиятини давом эттирадими?
"Мен ҳалигача ундан ҳеч қандай жавоб олмадим. У март ойидаёқ жавоб бериш керак эди. Апрель келди, лекин ҳанузча ундан дарак йўқ. Келаси ҳафтада мен Эгис (Ломаченконинг менежери) билан гаплашаман. Қандай бўлишини кўрайлик. Мен бу ҳақда Эгис билан албатта суҳбатлашаман", — деди Арум The Ring нашрига.
Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар