UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38UFC 316. Шон О'Мэлли Мераб Двалишвилидан оғирроқ чиқди (ФОТО) 0 15:30ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга қандай мукофотлар берилиши маълум 0 14:48Жон Жонс бир марта чеченистонлик жангчидан нокаутга учраганини тан олди 0 12:00Илия Топурия Оливейрадан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 11:05Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман" 0 10:23Cпорт вазири ўринбосари яна бир федерацияда иш бошлади 0 09:03Двалишвили: "Сиз хурсанд ва хавфли Мерабни кўрасиз. О’Мэллини нокаут қиламан" 0 23:0734 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон - Жаҳон чемпионатида! 0 19:12Нассурдин Имавов навбатдаги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди 0 18:51Осиё Кубоги-2007 ғолиби: "Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ" 0 18:25Волкановски: "Миш-мишлар рост — бу Мовсар эмас" 0 18:02Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга маслаҳат берди 0 17:39Пакьяо Мэйвезерни ўзининг энг яхши ТОП-5 рақиблари қаторига киритмади 0 17:17Сардор Рашидов Португалиядан қандай қилиб қайтган эди? 130 минг евро маош, Деку ва Қатарга ўтиш воқеаси ҳақида 0 16:53"Ҳеч қандай шубҳа йўқ". Кроуфорд Усик – Дюбуа реванши учун тахминини айтди 0

10 дек 17:11
Янгиликлар

Футбол

Одил Аҳмедов ҳомийлигида янги стадион қурилди ва фойдаланишга топширилди

Наманган шаҳридаги футболга ихтисослаштирилган 15-давлат мактаб-интернатида янги барпо этилган мини-футбол стадиони фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва Наманган шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, спортчилар иштирок этди. 



Мамлакатимизда спорт, хусусан, футбол, айниқса, болалар футболини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стадионлар барпо этиш, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан болалар спортини ривожлантириш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётгани ютуқларимиз асосидир, – дейди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Наманган вилоятидаги вакили Ш.Қорабоев. – Ўтган йилларда вилоятимизда ҳам ўнлаб замонавий спорт иншоотлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари барпо этилди. Уларда тобланаётган ёшлар орасидан қитъа ва жаҳон чемпионлари, Олимпиада совриндорлари етишиб чиқмоқда. Мазкур стадион ҳам ёшлар учун мана шундай босқич вазифасини ўтайди. 



“Стадион строй” хусусий корхонаси томонидан қурилган мини- стадион таниқли футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Одил Аҳмедовнинг беғараз ҳомийлигида барпо этилди. 

– Мен ҳам футбол бўйича илк сабоқни шу мактаб-интернатда олганман. Спортда эришган ютуқларимда бу ердаги устоз-мураббийларнинг хизматлари катта, – дейди О.Аҳмедов. – Футболимизнинг келажаги шу каби бошланғич спорт мактабларида ўқиётган укаларимизга боғлиқ. Ишонаман, бундай мактаблардан келгусида миллий футболимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтирадиган ёшлар етишиб чиқади. 

Тадбирда мактаб-интернат тарбияланувчилари учун машҳур футболчининг тўп ва спорт кийимларидан иборат совғалари топширилди. 

Маросимда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 дек 14:41:12
surkhan1122
yasha Odil, mana shunaqa e'tibor tufayli bolalar yanada ishtiyoq bilan harakat qiladi/
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг