UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди 0 01:25Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧни 11 та медаль билан якунлади 0 01:17Жаҳонгир Зокиров ЖЧ кумуш медалини қўлга киритди 0 00:23Акмалжон Исроилов мезбон боксчини мағлубиятга учратиб, ЖЧ олтин медалини қўлга киритди 0 23:00Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 22:39Абдумалик Халоков - кетма-кет иккинчи маротаба ЖЧ олтин медалига эга чиқди 0 22:25АПЛ. "Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:51Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди 0 19:30ЖЧ-2025: Тўрабек Хабибуллаев Ўзбекистонга тўртинчи олтин медални тақдим этди! 0 19:12Жавоҳир Умматалиев фаолиятидаги илк Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди! 0 18:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 14 та медал билан Осиё чемпионатини 1-ўринда якунлади 0 18:20Асадхўжа Мўйдинхўжаев — икки карра Жаҳон чемпиони! 0 18:00"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти 0 17:39Шаҳрам Ғиёсов Муроджон Аҳмадалиевни қўллаб-қувватлади (ФОТО) 0 17:03Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэга қарши мутлақ чемпионлик жанги тўлиқ давом этди 0

06 июн 11:05
Янгиликлар

Футбол

Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"

Теглар :  Қозоғистон
Қозоғистон термаси матбуот котиби Ермухаммед Маулен мамлакати бош жамоаси Беларусга мағлуб бўлган пайтида Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионатига чиққани ҳақида гапирди.

"Беларусга қарши ўртоқлик ўйинининг 31-дақиқаси, биз 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз. Ғалати хатолар қиляпмиз. Стадионда ўтирар эканман на кулишни, на йиғлашни биламан. Менимча кулиш керак, чунки бу йиғлагандан кўра яхшироқ. Чунки Сизларга янгилигим бор: Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди, мундиалга! Ўзбек оғаларни табриклайман. Энди эса солиштириб кўришингиз мумкин: бизнинг футбол қаерда-ю, ўзбек футболи қаерда? Бир марта подкастда айтгандим, нега бизникилар ўзбек футболи биздан ўтиб кетганини тан олгимиз келмайди? Ўзингизга ҳулосалар чиқаришингиз мумкин, биз Беларусга 0:2 ҳисобида мағлуб бўляпмиз, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқмоқда. Фикримча, термамиздаги бирорта футболчи гол уришни истамаяпти. Бунга қандай чидаш мумкин? Бўлди, Ўзбекистонга кўчиб кетаман", - деб ёзади Маулен.

Беларусь - Қозоғистон баҳси 4:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон термаси эса БАА майдонида дуранг қайд этиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг