UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0

06 авг 09:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати: Қозоғистон томони ҳамюртимиз билан жангдаги натижа бўйича норозилик шикояти билдиргани айтилмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати ўтказиляпти.

4 август куни мусобақа доирасида 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шавкатжон Болтаев қозоғистонлик Аман Консбековни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди.

Ушбу беллашувдан сўнг қозоғистонлик бокс мухлислари, бундан ташқари, Консбековнинг ўзи ҳам жанг натижасидан норози эканини очиқ ойдин билдирди.

"Бей в Кость" Telegram каналининг ёзишича, Asian Boxing ташкилоти қоидаларига кўра, эътироз билдириш ва жанг натижаларини қайта кўриб чиқиш имкони йўқ. Аммо ушбу турнирда Эрон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар боксчилари иштирокидаги кўплаб можароли вазиятлардан сўнг, янги ташкил этилган тузилма натижалар бўйича "протест" билдиришга рухсат берган. Қозоғистон эса бундан фойдаланиб, Консбековнинг жанги бўйича шикоят хати киритган.

Ҳозирча бу бўйича расмий хабар берилмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг