UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Шара Буллет ва Арман Царукян ўзаро жанг олдидан тарозига чиқди 0 18:04WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:43"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:22"Сен UFC тарихидаги энг ёмон жангчисан". Пауло Костани қаттиқ танқид қилишди 0 17:01Даниэль Кормье Хабиб нега янада катта эътирофга лойиқ эканини тушунтирди 0 16:40Аспиналл жарроҳлик столига ётди 0 16:19Тони Кроос тарихдаги энг буюк мураббийни айтди 0 15:58Бу қизиқ! Мужибилло Турсунов WBC Гран-приси орқали умумий ҳисобда қанча пул ишлаб олди? 0 15:37Эндиликда конькида югуриш, шорт-трек, фигурали ва синхрон учиш бўйича Жаҳон чемпионатлари бир пайтда ва бир манзилда ўтказилиши мумкин 0 15:16Зарруҳ Адашев эшшакка қиёслади ва у бу борада ҳақ! 0 14:55U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар 0 14:34Йен Мачадо Гарри Ислам Махачевни кутмасликка қарор қилди 0 14:13Кичик ёшли шогирдлари билан танилган ўзбекистонлик ММА мураббийи Mangu MMA 1 турнирида жанг қилади (ПОСТЕР) 0 13:52World Boxing йилнинг энг яхшиларини аниқлади. Унда икки ҳамюртимизнинг номзоди бор эди 0 13:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди 0

14 дек 13:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA ЖЧ-2025 якунларини сарҳисоб қилган Қайрат Сатжанов ҳакамлик мавзусига ҳам тўхталди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов Дубай (БАА) шаҳрида якунига етган IBA Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда шогирдларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Ҳаммадан мамнунман, йигитлар қўлларидан келганини қилишди, бор кучларини ишга солишди, муносиб иштирок этишди. Бир нечта жанглар рақиблар қўлига ўтиб кетганини ўзингиз кўрдингиз. Шундай бўлса-да, мен жуда мамнунман. Фикримча, сўнгги жангда Сабиржан Аккаликов ғалаба қозонганди. Ҳакамлар...

Энди 2026 йилги мавсум мусобақаларига тайёргарлик кўрамиз. Хатолар устида ишлаймиз, тажриба орттирамиз. Ушбу турнир биз учун бўлажак Осиё ўйинлари олдидан машғулот бўлди. Яхши лаҳзалар ва ўз ўрнида хатолар ҳам бўлди - сарҳисоб қиламиз ва хулоса чиқарамиз.

Келгуси йил Осиё чемпионати ва бошқа йирик турнирлар бўлиб ўтади ва энг асосий старт Осиё ўйинларидир. Ўйлайманки, Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрамиз ва халқимизни олтин медаллар билан хурсанд қиламиз", - деди Сатжанов.

Эслатиб ўтамиз, IBA жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси олтита медаль қўлга киритди: Сакен Бибосинов (54 кг), Оразбек Асилкулов (57 кг), Аблайхан Жусупов (71 кг) олтин; Сабиржан Аккаликов (75 кг) кумуш; Темиртас Жусупов (48 кг) ва Эртуган Зейнуллинов (63,5 кг) - бронза.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг