UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07FIFA Series. Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этди 0 19:05Арман Царукян Чимаев — Стрикленд жангига тахмин билдирди 0 18:41"Реал"нинг ёзги биринчи трансфер мақсади аниқ 0 18:20Оғир атлетика бўйича 2026 йилги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 17:59Ўзбекистон яна бир истиқболли спортчини маҳаллийлаштирди 0 17:38Девин Хейни Роландо Ромерога Шаҳрам Ғиёсов билан жанг қилишни маслаҳат берди 0 17:15"Ливерпул"нинг янги мавсумдаги мураббийи маълум 0 16:52Арман Царукян вазнини ўзгартиришга тайёр 0 16:25Дана Уайт Адесаньянинг мағлубияти ҳақида гапирди 0 16:02"Ҳозирги Макгрегор Хабибни икки дақиқада мағлуб этади" - ММА жангчиси 0 15:39Сеговиа Теласко: "Ўзбекистонга қарши ўйин қийинроқ бўлиши аниқ" 0 15:18Топурия — Гэтжи жангида захира жангчиси ким бўлиши айтилди 0 14:55Қирғизистонлик мураббий Франция терма жамоаси бош мураббийига айланди 0 14:33Арман Царукян: "Одамлар мени ақлдан озган деб ўйлашади, лекин..." 0 14:12Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026`даги гуруҳдоши ўртоқлик ўйинида Францияга ютқазди 0

29 дек 14:55
Янгиликлар

Футбол

U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар

Навбатдаги U-23 Осиё Кубоги янги йилнинг илк халқаро мусобақаси бўлади.

2026 йилнинг 6-24 январь кунлари Саудия Арабистонида U-23 Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Еттинчи мусобақа

Бу ҳисоб бўйича еттинчи Осиё чемпионати бўлади. Бунгача олти марта турнир ташкил қилинган бўлиб, ОФК режасига биноан ҳар икки йилда бир марта ўтказиш белгиланган.

2013. Мезбон - Уммон. Чемпион - Ироқ

2016. Мезбон - Қатар. Чемпион - Япония

2018. Мезбон - Хитой. Чемпион - Ўзбекистон

2020. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Жанубий Корея

2022. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - Саудия Арабистони

2024. Мезбон - Қатар. Чемпион - Япония

2026. Мезбон - Саудия Арабистони. Чемпион - ???



Иккита шаҳар. Тўртта стадион

Айтиб ўтганимиздек, навбатдаги мусобақа Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўйинлар иккита шаҳар (Ар Риёд, Жидда) ва тўртта стадионда ташкил этилади. U-23 Осиё чемпионатини қабул қиладиган стадионлар: Prince Faisal Bin Fahd Stadium (Ар Риёд), Al Shabab Stadium (Ар Риёд), King Abdullah Sports City Hall Stadium (Жидда), Prince Abdullah Al Faisal Sports City Stadium (Жидда).

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ ўйинларини пойтахт Ар Риёдда жойлашган 22 минг ўринли Prince Faisal Bin Fahd Stadiumда ўтказади.


Аввалги иштирок

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу пайтгача ўтказилган барча 6 та мусобақада иштирок этган бўлиб, 2018 йилги мусобақада чемпионликни нишонлаган ҳамда 2022, 2024 йилги кичик қитъа биринчилигида финалга етиб борган. Яна бир маълумот шуки, кетма-кет охирги 4 та мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кучли тўртликка киришни удлалай олган ҳамда барча 6 та мусобақада қатнашган 7 та жамоадан бири ҳисобланади.



Керакли мусобақа

U-23 ҳар доим 16 та жамоа иштирокида ўтказиб келинади ва ОФК иштирокчилар сонини кўпайтиришни ўйлаётгани йўқ. Бунга сабаб эҳтиёж йўқлигида. Айтиб ўтганимиздек, U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва 2028 йилгиси Олимпиада йўлланмаси учун ўйналади.

Европада тарқалган гап-сўзларга қараганда, Олимпия ўйинларида эркаклар футболининг нуфузи анча тушиши кутилмоқда. Чунки шу пайтгача 16 та эркаклар жамоаси Олимпиадада қатнашиб келган бўлса, 2028 йилдан бошлаб 12 тага туширилади. Аёллар жамоалари эса аксинча 12 тадан 4 тага кўпайиб? 16 тага етказилади.

Бу дегани U-23 футбол турниридан Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам, ФИФА ҳам манфаатдор эмас. Ва бу кетишда секин-аста эркаклар футболи Олимпия ўйинларидан чиқиб кетиши мумкин. Аммо аёллар футболи қолади, чунки ҳозирги пайтда бутун дунёда аёллар футболини кўтариш сиёсати кетмоқда.

ОФК U-23 Осиё чемпионатини ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Чунки 23 ёшгача футболчиларнинг ҳаммаси ҳам ўз миллий терма жамоаларида ўйнаётгани йўқ. Шу боис бу мусобақа кўпчилик футболчиларга трамплин бўлади. Айтайлик, U-17 ва U-20 Осиё чемпионатлари бор. Ундан кейин катталар ўртасидаги Осиё Кубоги ўтказиларди. 21-22 ёшли ўйинчилар бирданига миллий жамоага туша олмаслигини ҳисобга олиб, ОФК U-23 Осиё чемпионатини ташкил қилган ва бу билан тўғри йўл тутган.


Гуруҳлар ва жамоалар

16 та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Вьетнам, Иордания, Қирғизистон.

"B" гуруҳи: Япония, Қатар, БАА, Сурия.

"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Эрон, Ливан.

"D" гуруҳи: Ироқ, Австралия, Таиланд, Хитой. 


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "C" гуруҳида жой олган бўлиб, кучли рақибларга қарши баҳс олиб боради. Айниқса Эрон ва Жанубий Корея билан бўладиган учрашувлар анча қизиқ кечиши аниқ. Тақвим қуйидагича кўриниш олган: 

7 январь. Ўзбекистон - Ливан

10 январь. Эрон - Ўзбекистон

13 январь. Ўзбекистон - Жанубий Корея


Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?

Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. C гуруҳи жамоалари чорак финални 17 январь куни D гуруҳи вакилларига қарши ўтказади. Маълумки, D гуруҳидан Ироқ, Австралия, Таиланд ва Хитой ўрин олган.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Осиё чемпионатига яхши таркиб билан йўл олмоқда. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров Осиё турнирларида ниҳоятда омадли ҳисобланади. Бу сафар ҳам омад биз томонда бўладиган деган ниятдамиз.


Хайрулла Холиқов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг