UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0 14:37"Реал" 5 нафар футболчини ҳеч қандай нархга сотмайди 0 14:16Шон Стрикленд узр сўради 0 13:55РАСМАН: Тошкент 2026 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади! 0 13:34Бугунги мағлубият Хамзат Чимаев учун фаолиятидаги биринчиси бўлди 0 13:13Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:52Жалолов ва Умматалиев Манчестердаги ғалабали жангидан кейин Абдуқодир Ҳусанов билан кўришишди (ВИДЕО) 0 12:31UFC 328 бонуслари кимларга насиб этди? Бу сафар жангчилар асосий бонусдан ташқари қўшимча "соққа" ҳам ишлаб олишди 0 12:10Бугун пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида финалчилар аниқланади 0 11:49Месси навбатдаги рекордни янгилади 0 11:28Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026. Бугун уч нафар оғир вазнли дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 11:07Бугун Илҳом Назимов RIZIN чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилади. Рақиб "Киллер"! 0 10:46Стрикленд яна UFC чемпиони, Чимаев эса... UFC 328 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:20U-17 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк учрашувидаёқ ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиши мумкин 0

25 мар 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегорнинг UFC`га қайтиш муддати айтилди

Дунёнинг энг кучли лигаси Конор Макгрегорни октагонга қайтариш учун барча ишни амалга оширмоқда.

Лига раҳбарлари ирландиялик билан келишувга эришишга яқин турибди, деб хабар берди таниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани.

"UFC ҳозир Конор Макгрегорга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож ва улар унинг қайтиши учун барча имкониятларни ишга солишлари керак. Ҳамма нарса тўғри йўналишда ҳаракатланаётганга ўхшайди.

Ҳозирги босқичда айтиш мумкинки, агар у 11 июль куни жангга чиқмаса, демак, жиддий нимадир содир бўлган", - деб ёзди журналист ижтимоий тармоқда.

Хельванининг сўзларига кўра, ушбу маълумотнинг билвосита тасдиғи Макс Холлоуэйнинг баёноти бўлиб, у ирландиялик жангчидан реванш олишга тайёрлигини маълум қилган.

"Менимча, ўтган дам олиш кунлари Макс Холлоуэйнинг сўзлари ўз-ўзидан маълум бўлди. Макс жуда ақлли йигит, агар у шу йўл билан бизга ниманидир шама қилмоқчи бўлган бўлса, ажабланмайман", - дея қўшимча қилди мухбир.

Ташкилот 11 июль куни Лас-Вегасдаги анъанавий Халқаро жанглар ҳафталигини якунловчи UFC 330 турнирини ўтказишни режалаштирган. Айнан шу оқшомда Конорнинг октагонга чиқиши кутилмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг