UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 янв 13:26
Янгиликлар

Гандбол, Қизиқарли!

130 килограммлик гандболчини кўрдингизми? Конголик паҳлавон жаҳон чемпионатида ажойиб ҳаракат қилмоқда (+ВИДЕО)

Теглар :  Гандбол
Мисрда ўтказилаётган қўл тўпи бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи тури ўз ниҳоясига етди.

Мусобақа доирасида ўтказилган Аргентина ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги ўйин барчани ҳайратга солди. Конголиклар жаҳон чемпионати тарихида ўзларининг биринчи ўйинларини ўтказишди. Гарчи жамоа 22:28 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса ҳам бу тарихий ҳодисага айланди.

Бу ўйиндаги энг ҳайратланарли ҳодиса 130 килограмлик гандболчи Готье Мвумби бўлди. Келинг ушбу гандболчи билан танишамиз:

1) Мвумби 26 ёш, Францияда туғилган ва "Dreux AC" ҳаваскор клубида фаолият олиб борган. 

2) Аргентина билан ўйинда у 11 дақиқа ҳаракат қилди ва 100 фоизлик натижа кўрсатди. 4та зарба ва 4та гол.


3) Чемпионатнинг расмий сайтида Мвумбининг бўйи 176 см, оғирлиги 89 кг. деб кўрсатилган. Трансляция вақтида эса бироз бошқача маълумот янгради: 192 см, 110 кг. Лекин, "La nacion" нашрининг хабар беришича Мвумби ҳозирги кунда 130 кг. оғирликка эга. 

4) Конголик "бўғирсоқ" сўнгги ўйинини 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказган ва катта эҳтимол дам олиш пайтида ортиқча вазн тўплаган.

"Мен ҳеч қачон Дания каби терма жамоаларга қарши ўйин ўтказамиз деб ўйламаган эдим. Лекин, бизда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ. Уларда ҳам, бизда ҳам иккита оёқ ва қўллар бор", - дея ўз фикрларини билдиради Готье Мвумби.

Конго Демократик Республикаси майдони бўйича Африкадаги иккинчи мамлакатдир. Ушбу мамлакат гандболда у қадар катта натижаларга эришмаган. Конгонинг энг яхши натижаси 1992 ва 2010 йилги Африка чемпионатларидаги 4-ўрин ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг