UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 19:10Дастин Порье қайси жанг учун октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0 18:4830 миллиондан ошиқ киши Мбаппе "Реал"ни тарк этиши кераклиги ҳақидаги петицияга имзо чекди 0 18:26Бакли Махачевнинг дивизиондаги ютуқларини шубҳа остига олди 0 18:02Илия Топурия: "Энди қўрқмайман!" 0 17:39Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади 0 17:17МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми? 0 16:52Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди 0 16:25"Олимпия шаҳарчаси"да велотрек бўйича "Tashkent Gran Prix" халқаро Гран приси старт олди 0 16:02Қозоғистонда ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири учун кард тузиб чиқилди, ундан уч нафар ўзбекистонлик ММАчиси жой олди 0 15:39"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди 0 15:17Жангига уч кун қолганида Раҳматулло Бойматовнинг рақиби ўзгарди 0 14:52Ўзбек хоккейи ҳакамлик мактаби тарбияланувчиси АҚШдан расмий таклиф олди 0 14:25Холмурод Нурматов, Эдил Эсенгулов, Анвар Абдуллаев ва бошқа таниқли ММАчилар Тошкентда жанг қиладиган ACA 203 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди 0 14:01"Реал"нинг икки ўйинчиси машғулотда жанжаллашиб кетди 0

05 май 10:18
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионати манзили ва санаси маълум

Ушбу давлат тўрт йил аввал ҳам қитъа биринчилигига мезбонлик қилган эди ва эътиборга молик жиҳати шундаки, илк бор Қочқинлар жамоасининг иштирокига ҳам рухсат берилади.

Шу йилнинг 11-15 июнь кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбеда кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Беллашувлар "Dushanbe Tennis Palace and Water Sport Complex" мажмуасида ташкил этилади.

Чемпионатда 17 ёшдан юқори бўлган спортчилар иштирок этиши мумкин. Ҳар бир мамлакат ҳар бир вазн тоифасида биттадан спортчи билан қатнашади. Барча иштирокчилар ўз давлати фуқароси бўлиши шарт. Шунингдек, IKA рухсати асосида Қочқинлар жамоасининг иштирокига ҳам йўл қўйилади.

Анъанага мувофиқ, чемпионат доирасида IKA халқаро ҳакамлар семинари, 1-2 юлдузли ҳакамлик имтиҳонлари, шунингдек, Осиё Кураш конфедерацияси Конгресси ва бошқарув қўмитаси йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Душанбе шаҳри 2022 йилда ҳам кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. Мазкур мусобақа юқори ташкилий савияда ўтказилгани учун Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан “йилнинг энг яхши мусобақаси” сифатида эътироф этилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг