UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0

07 май 16:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди

Чемпион Ислам Махачевнинг рўйхатидаги даъвогар рақиблар сони беш нафарга етди.

Россиялик аралаш яккакураш устасининг навбатдаги рақиби Иан Мачадо Гарри бўлиши ҳақида ҳеч қандай тасдиқ йўқ. Ислам Жек Делла Маддалена устидан ёрқин ғалаба қозонган бразилиялик Карлос Пратеснинг даъвогарлар пойгасида ирландияликни ортда қолдириши мумкинлигини истисно этмаяпти.

"Ҳа, албатта, жангни жонли эфирда кўрдим. Маддалена ўзини қўлга ола билмади, балки мағлубиятдан узоқлаша олмади. Пратес эса ажойиб жанг кўрсатди. UFC менга ҳали ҳеч нарса айтмади, лекин Иан Гарри билан жанг қилишим ҳақида кўплаб миш-мишлар бор, гарчи мен ҳали бу жанг ҳақида расмийлар билан гаплашмаган бўлсам ҳам. Айнан у даъвогар бўлиши керак деб ишонч билан айта олмайман.

Ҳозир менда уч-тўрт даъвогар бор. Камару Усман узоқда эмас, Иан Гарри, Майкл Моралес, Карлос Пратес, Шавкат Раҳмонов ва яна бешинчи – UFC танлаган биттаси билан жанг қилишим мумкин. Қолган икки жуфтлик эса ҳақиқий даъвогар кимлигини ўзаро аниқлашлари керак. Ўйлайманки, ҳозир Пратес кўпроқ шов-шувда, кўпроқ миш-мишларда - у билан жанг қолганларга қараганда қизиқарлироқ бўларди", - деди россиялик чемпион Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

Маълумотларга кўра, Ислам Махачев 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирида ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг