UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

07 май 17:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади

Британиялик собиқ жаҳон чемпионлари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг ғолиби супероғир вазнда чемпион бўлмайди.

Лекин юз фоиз соф олтиндан ясалган махсус камар билан рингни тарк этади. "Британия жанги" деб номланган махсус совринни ўртага қўйиш ғояси ҳақида Ring Magazine нашри эълон қилди.

"Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг ғолибига топшириладиган "Британия жанги" махсус камари тўлиқ олтиндан бўлади", - деб хабар берди нашр ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Иккала британиялик ҳам супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бироқ ҳозирда уларнинг ҳеч бири ўртага қўйилиши мумкин бўлган камарга эга эмас. Шунинг баробарида бу жанг қўшимча рекламага муҳтож эмас. Қарама-қаршилик Англия учун жанг сифатида тақдим этилади ва ғолиб ўзини замонавий авлоднинг энг буюк британиялик боксчиси сифатида кўрсата олади.

Энтони Жошуа йил охирига мўлжалланган жангдан олдин 25 июнга белгиланган албаниялик Кристиан Пренгага қарши чигалёзди жангини ўтказади. Тайсон Фьюри эса ўтган ойда ҳакамларнинг якдил қарори билан россиялик Арсланбек Маҳмудовни мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг