31 янв 15:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/27812_220.jpg)
"Uzbek Tigers" - "Cuba Domadores". Рақиб ҳам жуда кучли таркиб билан Ўзбекистонга келади
Хабарингиз бор, 27 февраль куни Термиз шаҳрида "Uzbek Tigers" жамоаси кубалик рақибларни меҳмон қилади.
"Cuba Domadores" ушбу жанг учун ўз таркибини эълон қилди. Маълум бўлишича, рақиб ҳам юртимизга кучли таркиб билан келади. Меҳмонлар сафида бир неча марта жаҳон ва Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган боксчилар бор.
Демак, 27 февраль куни Термизда қуйидаги жанглар гувоҳига айланишимиз мумкин бўлади:
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Йоханнис Аргилагос
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Робейси Рамирес
-64кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз
-75кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес
-91кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон
Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу жанг соат 19:00да бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар