25 сен 09:20
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлади.
10:23. Стол тенниси. Шоҳруҳ Искандаров Гонконг вакилига 1:4 ҳисобида ютқазди.
10:15. Гандбол. Қизларимиз Вьетнам терма жамоасини 29:21 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
10:12. Футболчиларимиз Саудия Арабистони дарвозасига гол уришди. ЖОНЛИ ЭФИР УЧУН ЛИНК
10:00. Стол тенниси. Асел Эркебаева гонконглик рақибасига 2:4 ҳисобида ютқазди.
9:40. Қиличбозлик. Бугун жамоамиз баҳслар ўтказилмоқда. Терма жамоаларимиз қайд этган натижалар:
Аёллар (шпага):
1/8 финал: Ўзбекистон - Ҳиндистон 45:29
1/4 финал: Ўзбекистон - Сингапур 41:42
Эркаклар (рапира)
1/4 финал: Ўзбекистон - Гонконг 33:45
9:30. Енгил атлетиканинг еттикураш баҳсларида қатнашаётган Ўғилой Норбоева узунликка сакраш ва найза улоқтиришда чиқиш қилди. Ушбу иккита чиқишдан кейин ҳамюртимиз умумий ҳисобда 5-ўринни банд этиб турибди.
9:23. Абдумалик Халоков Шимолий Корея вакилини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал иштирокчисига айланди.
9:00. Бокс. Нигина Ўктамова тожикистонлик рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.
8:55. Стол тенниси. Аружан Камалова қозоғистонлик рақибасига 0:4 ҳисобида ютқазди.
8:45. Ўқ отиш. Жавоҳир Соҳибов ҳам саралашда финалга етарли натижа кўрсата олмади. 18-ўрин.
8:30. Ўқ отиш. Микс баҳсларида 10-натижани кўрсатдик. Бу финалга чиқишга етарли бўлмади.
8:19. Стол тенниси. Жуфтликда эркаклар терма жамоамиз Сингапурга 0:3 ҳисобида ютқазди.
8:12. Каноэда эшкак эшиш. 500 метр жуфтлик баҳсларида Нилуфар Зокирова ва Шоҳсанам Шерзодова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ғазнасига кумуш медални қўшиб қўйди.
8:05. Каноэда 500 метрга эшкак эшишда Владлен Денисов ҳам кумуш медалга сазовор бўлди.
8:00. Куннинг илк медали кумуш бўлди! Байдаркада эшкак эшиш, аёллар (тўртлик), 500 м А финали. Милана Душев-Янич/Екатерина Шубина/Арина Танатмишева/Шаҳризода Мавлонова тўртлиги маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегациясига кумуш медални қўшиб қўйди.
7:12. Сузиш. Илья Сибирцев 400 метрга эркин сузишда энг яхши натижа билан финалга йўл олди.
7:00. Сузиш. 50 метрга брасс усулида қатнашган вакилларимиз Муҳаммадисмоил Раҳмонов ва Искандар Садуллаев финалга етарли натижа қайд эта олишмади. Барчаси саралашда тугади бу йигитлар учун.
25 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
От спорти, аёллар, от йўрттириш саралаши - 5:30 - Алина Шевсова
Ўқ отиш, микст, 10 м масофага пневматик тўппончадан ўқ узиш саралаши - 5:45 - Муҳаммад Камолов/Нигина Саидқулова
Енгил атлетика, аёллар, еттикураш - 6:00 - Ўғилой Норбоева
Байдаркада эшкак эшиш, эркаклар (жуфтлик), 500 м ярим финали - 6:00 - Зиёдбек Йўлдошалиев/Шаҳриёр Маҳкамов
Сузиш, эркаклар, 50 м брасс саралаши - 6:08 - Искандар Садуллаев
Сузиш, эркаклар, 50 м брасс саралаши - 6:10 - Муҳаммадисмоил Раҳмонов
Қиличбозлик, аёллар (жамоавий), шпага - 6:30 - Ўзбекистон - Ҳиндистон
Сузиш, эркаклар, 400 м эркин усулда сузиш саралаши - 6:45 - Илья Сибирцев
Ўқ отиш, эркаклар, 50 м пневматик милтиқдан ўқ узиш саралаши - 6:45 - Жавоҳир Соҳибов
Байдаркада эшкак эшиш, аёллар (тўртлик), 500 м А финали - 7:40 - Милана Душев-Янич/Екатерина Шубина/Арина Танатмишева/Шаҳризода Мавлонова
Стол тенниси, эркаклар (жуфтлик) - 7:45 - Диёрбек Дилшодов/Шоҳруҳ Искандаров - Қуек Йонг/Панг Ю Ен (Сингапур)
Каноэда эшкак эшиш, эркаклар, 500 м А финали - 7:50 - Владлен Денисов
Стол тенниси, аёллар - 8:30 - Аружан Камалова - Зауреш Акашева (Қозоғистон)
Гандбол, аёллар - 8:30 - Вьетнам - Ўзбекистон
Бокс, аёллар (54 кг) - 8:45 - Нигина Ўктамова - Бибинашастамо Холова (Тожикистон)
Бокс, эркаклар (60 кг) - 9:00 - Абдумалик Халоков - О Тае Бом (Шимолий Корея)
Стол тенниси, аёллар - 9:15 - Асель Эркебаева - Ц Цунг Су (Гонгконг)
Стол тенниси, эркаклар - 10:00 - Шоҳруҳ Искандаров - Чун Тинг Вонг (Гонгконг)
Футбол, эркаклар, чорак финал - 10:00 - Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Соҳил волейболи, эркаклар - 11:00 - Ўзбекистон - Япония
Чим устида хоккей, аёллар - 13:00 - Сингапур - Ўзбекистон
Спорт гимнастикаси, эркаклар, параллель бруст финали - 13:00 - Расулжон Абдураҳимов
Спорт гимнастикаси, аёллар, эркин машқ финали - 13:00 - Дилдора Арипова
Енгил атлетика, эркаклар, 100 м саралаши - 15:30 - Султон Ғофуржонов
Футбол, аёллар, чорак финал - 15:30 - Корея Республикаси - Ўзбекистон
Енгил атлетика, эркаклар, босқон улоқтириш финали - 16:40 - Аюбхон Фаёзов
Енгил атлетика, эркаклар, босқон улоқтириш финали - 16:40 - Суҳроб Хожаев
Енгил атлетика, аёллар, 400 м саралаши - 17:30 - Жонбиби Ҳукмова
Енгил атлетика, эркаклар, 400 м саралаши - 17:45 - Аббосбек Тоштемиров.
Фикрлар