24 сен 14:53
Янгиликлар
Футбол
Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди
2027 йил Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига оз қолди.
ОФК мазкур қитъа турнирида ишлайдиган ҳакамлар ва назоратчиларни эълон қилди. Унга кўра Осиё Кубогида Ўзбекистондан бош ҳакам Илгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев, ёрдамчилар Тимур Гайнулин, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Андрей Цапенко, ВАР ҳаками сифатида Фирдавс Норсафаров, назоратчи Валентин Коваленко фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Осиё Кубоги 7 январь санасидан 5 февралгача бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар