UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 09:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0

25 сен 11:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди!

Британиялик оғир вазн боксчилари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа 11 декабрь куни Кардиффдаги Principality Stadium’да жанг қилади.

Тўқнашув Netflix орқали жонли эфирда намойиш этилади. Жанг расман тасдиқланганини Турки Алалшайх ва Netflix 24 сентябрь куни эълон қилди.

Томонлар бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг келишувга эришди. Фьюри жанг қаерда ўтказилишининг аҳамияти йўқлигини билдирган, Жошуа эса учрашув Буюк Британияда бўлишини истаганди.

Натижада жанг Уэльс пойтахти Кардиффдаги Principality Stadium’да ўтказиладиган бўлди. Бу стадионда Жошуа аввал ҳам икки марта жанг қилган. Фьюри эса Уэльсда ҳали рингга чиқмаганди.

«Бу авлоднинг икки энг яхши оғир вазн боксчиси ниҳоят бир рингда учрашади. Бу бокс тарихидаги энг катта жанглардан бири бўлади», — дейди жанг анонсида Турки Алалшайх.

Жошуа профессионал фаолиятида 30 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган. Фьюрининг кўрсаткичи эса 36 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дурангдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг