24 сен 18:15
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин!
Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 8 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.
Совриндорларимиз:
Олтин:
Шоҳсанам Шерзодова (каноэда эшкак эшиш)
Шаҳзод Нурматов/Собиржон Сафаролиев (академик эшкак эшиш)
Владимир Свечников (ўқ отиш)
Ўткирбек Жўраев (спорт гимнастикаси)
Шарифа Давронова (енгил атлетика)
Кумуш:
Шахбоз Холмурзаев (академик эшкак эшиш)
Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин (академик эшкак эшиш)
Райҳон Сатторова/Мария Сергеева/Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева (академик эшкак эшиш)
Артур Гулиев/Владлен Денисов (каноэда эшкак эшиш)
Анна Пракатен (академик эшкак эшиш)
Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева (академик эшкак эшиш)
Фазлиддин Каримов/Дилшоджон Худойбердиев/Максим Голубев/Алишер Турдиев (академик эшкак эшиш)
Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик)
Бронза:
Алишер Турдиев/Максим Голубев (академик эшкак эшиш)
Арина Танатмишева/Екатерина Шубина (байдаркада эшкак эшиш)
Шаҳбоз Холмурзаев/Давржон Давронов/Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин (академик эшкак эшиш)
Бешинчи кун якунига кўра, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 6 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронзани ташкил этади.
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.
17:55. Енгил атлетиканинг диск улоқтириш йўналишида Азизбек Нуриллаев ўз чиқишини 7-ўрин билан якунлади.
17:17. ОЛТИННН!!! Енгил атлетиканинг уч хатлаб сакраш баҳсларида Шарифа Давронова 14.35 метр натижа кўрсатди ва олтин медалга сазовор бўлди!
16:20. Енгил атлетика. 100 метрга югуриш баҳсларида Султон Гафуржонов 10.59 натижа билан финалга йўл ололмади.
15:50. Енгил атлетика. Лайло Аллаберганова 100 метрга югуриш баҳсларида ўз гуруҳида маррага 6-бўлиб етиб келди ва финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
15:45. ОЛТИННН!!! Ўткирбек Жўраев спорт гимнастикасида делегациямизга олтин медаль тақдим этмоқда!
15:05. Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова финалда мезбон спортчи, икки карра Жаҳон чемпиони Мисаки Эмурага 14:15 ҳисобида ютқазди ва мусобақани кумуш медаль билан якунлади.
14:45. Оксана Чусовитина ўз чиқишини 13,266 балл билан якунлади. Бу натижа ҳамюртимизга медаль учун етарли бўлмади.
14:27. Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова Жанубий Корея вакиласини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.
14:00. Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида бешинчи натижани кўрсатди. Медалсиз қолдик.
13:53. Зайнаб Дайибекова хитойлик рақибасини 15:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!
13:40. Сув полоси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистонни 14:13 ҳисобида мағлуб этди.
13:30. Стол тенниси. Шоҳруҳ Искандаров мўғулистонлик рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
13:10. Сузиш. Элдорбек Усмонов 50 метрга баттерфляй усулида сузиш финалида еттинчи натижани кўрсатди.
13:00. Фазлиддин Каримов/Дилшоджон Худойбердиев/Максим Голубев/Алишер Турдиев квартети академик эшкак эшишнинг эркаклар ўртасидаги тўртлик дастурида 5:51.68 сония натижа билан иккинчи бўлди ва кумуш медалга эга чиқди.
12:39. Бронза медали! Шаҳбоз Холмурзаев/Давржон Давронов/Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин тўртлиги quadruple дастурида 5:48.96 сония натижа қайд этди ва ҳисобимизга бронза медалини тақдим этди. Олтин медаль хитойликларга насиб этган бўлса, индонезиялик эшкакчилар иккинчи натижани расмийлаштирди.
12:19. ОЛТИИИИИН! Владимир Свечниковдан шедевр! Ўқ отувчимиз хитойлик рақибларини ортда қолдириб, тўртинчи олтинимизга муаллифлик қилди! Свечников ўз уринишлари доирасида 244.3 жамғариб, хитойлик рақибларини ортда қолдирди!
12:18. Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева жуфтлиги академик эшкак эшиш баҳсларида ҳисобимизга яна бир кумуш медални тақдим этди! Спортчиларимиз марра чизиғини 7:08.08 сонияда босиб ўтди. Олтин медаль хитойликларга насиб этди.
11:37. БИЗДА ОЛТИИИИН! Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаролиев енгил вазнли қайиқлар жуфтлиги дастурида ҳисобимизга олтин медални тақдим этди! Спортчиларимиз 6:19.94 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди ва рақибларини қарийб 4 сонияга ортда қолдирди.
11:28. Зайнаб Дайибекова ҳамда Гулистон Пердебаева иштирокидаги "ўзбек дербиси"да Зайнаб 15:14 ҳисобида устун келди. Дайибекованинг ярим финалдаги рақиби хитойлик Пан Қимиао бўлади. Жанг 13:40 дан кейин бошланади.
11:19. Академик эшкак эшишнинг енгил вазнли қайиқ яккалигида иштирок этган Фирдавс Охунов 7:09.21 сония натижа билан А финалини олтинчи ўринда якунлади.
11:10. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Ўмонга қарши баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги ўйин 26 сентябрь куни Хитойга қарши бўлади.
10:56. Гулистон Пердебаева ҳам ғалабали юришини давом эттиряпти! У нимчорак финал босқичида Гонгконг вакиласи Лок Леонгни 15:11 ҳисоби билан таслим этди. Афсуски, байроқдоримизнинг чорак финалдаги рақиби Зайнаб Дайибекова бўлади...
10:45. Боксчимиз Шавкатжон Болтаев (70 кг) нимчорак финал босқичида рингга чиқди. Корея Республикаси вакили Ким Жунсуга қарши баҳсда вакилимиз 4:1 ҳисобида зафар қучди.
10:40. Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик, сабля) чорак финалда! У нимчорак финал босқичида эронлик Назми Сазанжианни 15:2 ҳисобида доғда қолдирди.
10:37. Шпага дастуридаги қиличбозларимиз Вадим Анохин ҳамда Мейирхан Тимуров Осиё ўйинларида иштирокини якунлашди. Ҳар икки спортчи нимчорак финал босқичида имкониятни бой беришди.
10:34. Байдаркачимиз Шаҳриёр Маҳкамов 500 м масофага яккалик дастури саралашида 1:43.611 сония натижа билан ўз гуруҳида биринчи бўлди ва А финалига йўл олди.
10:25. Cтол теннисчимиз Шоҳруҳ Искандаров дастлабки босқичда мўғулистонлик Темулен Мьяндални 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
10:17. Яна бир кумуш! Анна Пракатен академик эшкак эшишнинг аёллар ўртасидаги яккалик беллашувларида 7:23.99 сония билан марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва делегациямиз ҳисобига кумуш медални тақдим этди
9:05. Тўппончадан ўқ отишда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бешинчи ўрин билан баҳсларни якунлади. Медалга бироз етмади.
8:50. Енгил атлетика. Еттикурашда қатнашаётган Ўғилой Норбоева баландликка сакраш баҳсларида учинчи натижани кўрсатди. Иккита йўналишдан сўнг ҳамюртимиз умумий ҳисобда бешинчи ўринни банд этиб турибди. Яна бешта йўналишда очко тўплаш имконияти бор.
8:45. Боксчимиз Феруза Казакова таиландлик рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
8:30. Стол тенниси. Дилшодбек Диёров Шимолий Корея вакилига 0:4 ҳисобида ютқазди.
8:02. Каноэда эшкак эшувчиларимиз Артур Гулиев ва Владлен Денисов кумуш медалга эга чиқди.
7:55. Каноэда эшкак эшиш. Танатмишева/Шубина жуфтлиги 500 метрга эшкак эшишда бронза медалига сазовор бўлди.
7:40. ОЛТИН! Шохсанам Шерзодова 200 метрга каноэда эшкак эшиш баҳсларида маррага биринчи бўлиб етиб келди!
7:00. Қиличбозларимиз Вадим Анохин ва Мейирхан Темуров саралашдаги иштирокларини бошлашди. Ҳозирча яхши кетишмоқда.
6:50. Сузишнинг 200 м брасс йўналиши саралашида қатнашган Муҳаммадисмоил Раҳмонов ўз гуруҳида 6-бўлиб маррага етиб келди ва финалга чиқа олмади.
6:47. Академик эшкак эшиш. Аёллар ўртасидаги тўртлик баҳсларда жамоамиз (Райҳон Сатторова/Мария Сергеева/Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева) маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.
6:36. Енгил атлетика. Еттикурашчимиз Ўғилой Норбоева 100 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсларида 7-натижани қайд этди. Еттикурашда 10 нафар спортчи иштирок этмоқда. Яна 6 та чиқиш якунига кўра медаллар эгаси аниқланади.
6:35. Сузиш. Элдорбек Усмонов 50 метрга баттерфляй сузиш баҳсида ўз гуруҳида биринчи бўлди ва финалга йўл олди. У саралашда бешинчи натиа билан финал иштирокчисига айланди.
6:30. Стол теннисчи қизларимиз Гонконгга 1:3 ҳисобида ютқазишди.
6:27. Академик эшкак эшиш. Алишер Турдиев/Максим Голубев тандеми маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
5:55. Ўқ отувчиларимиз баҳсларга киришди.
5:06. Академик эшкак эшиш. Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин жуфтлиги ҳам маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва делегациямизга кумуш медални тақдим этди.
4:48. Академик эшкак эшувчимиз Шахбоз Холмурзаев кумуш медалга сазовор бўлди!
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
Академик эшкак эшиш, эркаклар (яккалик), А финали - 4:40 - Шаҳбоз Холмурзаев
Академик эшкак эшиш, эркаклар (иккиталик қайиқ), А финали - 5:00 - Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин
Ўқ отиш, эркаклар (10 м пневматик тўппончадан отиш), саралаш - 5:45 - Муҳаммад Камолов
Ўқ отиш, эркаклар (10 м пневматик тўппончадан отиш), саралаш - 5:45 - Содиқжон Абдуллаев
Ўқ отиш, эркаклар (10 м пневматик тўппончадан отиш), саралаш - 5:45 - Владимир Свечников
Ўқ отиш, эркаклар жамоавий (10 м пневматик тўппончадан отиш), саралаш - 5:45 - Муҳаммад Камолов, Содиқжон Абдуллаев, Владимир Свечников
Стол тенниси, аёллар (жуфтлик), саралаш - 6:00 - Аружан Камалова/Асел Эркебаева - Кем Хой Ду/ Лам Винг Нг (Гонгконг)
Енгил атлетика, еттикураш - 6:00 - Ўғилой Норбоева
Қиличбозлик, эркаклар (шпага) - 6:00 дан сўнг - Мейирхан Тимуров
Қиличбозлик, эркаклар (шпага) - 6:00 дан сўнг - Вадим Анохин
Сузиш, 50 м баттерфляй, саралаш - 6:10 - Элдорбек Усмонов
Академик эшкак эшиш, эркаклар (жуфтлик), А финали - 6:20 - Максим Голубев/Алишер Турдиев
Сузиш, 200 м брасс, саралаш - 6:30 - Муҳаммадисмоил Раҳмонов
Академик эшкак эшиш, аёллар (тўртлик), А финали - 6:40 - Райҳон Сатторова/Мария Сергеева/Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева
Каноэда эшкак эшиш, аёллар (200 м), А финали - 7:30 - Шоҳсанам Шерзодова
Қиличбозлик, аёллар (сабля) - 7:45 - Гулистон Пердебаева
Қиличбозлик, аёллар (сабля) - 7:45 дан сўнг - Зайнаб Дайибекова
Байдаркада эшкак эшиш, аёллар жуфтлиги (500 м), А финали - 7:50 - Арина Танатмишева/Екатерина Шубина
Каноэда эшкак эшиш, эркаклар жуфтлиги (500 м), А финали - 8:00 - Артур Гулиев/Владлен Денисов
Стол тенниси, эркаклар, саралаш - 8:05 - Диёрбек Дилшодов - Сик Жонг Ри (Шимолий Корея)
Бокс, аёллар (51 кг) - 8:30 - Феруза Казакова - Раксат Чутҳамат (Таиланд)
Стол тенниси, эркаклар, саралаш - 8:50 - Шоҳруҳ Искандаров - Темулеен Мьяндал
Чим устида хоккей, эркаклар - 9:00 - Ўмон - Ўзбекистон
Академик эшкак эшиш, аёллар (яккалик), А финали - 10:10 - Анна Пракатень
Бокс, эркаклар (70 кг) - 10:15 - Шавкатжон Болтаев - Ким Жунсу (Корея Республикаси)
Байдаркада эшкак эшиш, эркаклар (500 м), саралаш - 10:30 - Шаҳриёр Маҳкамов
Академик эшкак эшиш, эркаклар (енгил вазнли қайиқ жуфтлиги), А финали - 11:30 - Шаҳзод Нурматов/Собиржон Сафаролиев
Сув полоси, аёллар - 11:45 - Ўзбекистон - Қозоғистон
Академик эшкак эшиш, аёллар (жуфтлик), А финали - 12:10 - Анна Аксенова/Айдана Сметуллаева
Академик эшкак эшиш, эркаклар (Quadruple), А финали - 12:30 - Шаҳбоз Холмурзаев/Давржон Давронов/Меҳрожбек Маматқулов/Павел Сорин
Академик эшкак эшиш, эркаклар (тўртлик), А финали - 12:50 - Фазлиддин Каримов/Дилшоджон Худойбердиев/Максим Голубев/Алишер Турдиев
Спорт гимнастикаси, аёллар (таяниб сакраш), финал - 13:00 - Оксана Чусовитина
Спорт гимнастикаси, эркаклар (от устида машқ), финал - 13:00 - Ўткирбек Жўраев
Спорт гимнастикаси, эркаклар (от устида машқ), финал - 13:00 - Равшан Комилжонов
Сузиш, 800 м эркин усулда, А финали - 13:45 - Илья Сибирцев
Бокс, аёллар (65 кг) - 14:00 - Навбаҳор Ҳамидова - Сеон Сужин (Корея Республикаси)
Енгил атлетика, 100 м, саралаш - 15:30 - Лайло Аллаберганова
Енгил атлетика, уч ҳатлаб сакраш, финал - 15:45 - Шарифа Давронова
Енгил атлетика, 100 м, саралаш - 16:08 - Султон Ғофуржонов
Енгил атлетика, диск улоқтириш, финал - 16:55 - Азизбек Нуриллоев
Фикрлар