28 сен 09:31
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлади.
11:22. ОЛТИНННН!!! Курашчимиз Аҳрор Зиёдуллаев финалда эронлик рақибини мағлубиятга учратди! Делегациямизда 12-олтин!
11:15. Ёмғир сабабли теннисчимиз Сергей Фомин иштирокидаги ўйин тўхтатилди.
11:10. ОЛТИН!!! Курашчимиз Покизахон Камолиддинова финалда кореялик рақибасини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди!
10:50. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Таиланда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
10:37. Боксчимиз Шавкатжон Болтаев хитойлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финал иштирокчисига айланди!
10:30. Курашчимиз Аҳрор Зиёдуллаев қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
10:20. Оғир атлетика. Ҳасанбой Бардиев (-85 кг) вазн тоифасида даст кўтаришда ўз имкониятларидан фойдалана олмади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
10:15. Кураш. Покизахон Камолиддинова ярим финалда Шоҳиста Назаровани мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Назаровада БРОНЗА!
10:13. Боксчимиз Азиза Зокирова афсуски чорак финалда қозоғистонлик рақибасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жуда яқин жанг ва аламли мағлубият...
8:45. Теннис. Жуфтлик баҳсларида Дарья Шубина ва Севиль Юлдашева кортга чиқмади. Жанубий Корея терма жамоаси автоматик тарзда кейинги босқичга чиқди.
8:32. Бокс. Феруза Казакова КХДР вакиласини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
8:00. Тошкент вақти билан соат курашда 10:00да медаллар учун баҳслар бошланади. Унда Покизахон Камолиддинова ва Шоҳиста Назарова ярим финалда ўзаро тўқнаш келади. Аҳрор Зиёдуллаев эса қозоғистонлик рақиб билан курашади.
7:45. Покизахон Камолиддинова ҳам туркманистонлик рақибасидан устун келиб, ярим финалга йўл олди.
7:15. Шоҳиста Назарова (-78 кг) туркман рақибасини мағлуб этди - ярим финал!
7:00. Аҳрор Зиёдуллаев (-81 кг) афғонистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди..
6:00. Кураш. Покизахон Камолиддинова (-78 кг) қирғизистонлик рақибасини мағлубиятга учратди.
28 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
(Тошкент вақти билан)
5:40 - Ўқ отиш, 25 м, тўппонча, саралаш ва финал - Нигина Саидкулова
5:50 - Кураш, саралаш ва финал - Покизахон Камолиддинова
6:00 - Ўқ отиш, трап - Азамат Қаюмов
6:00 - Ўқ отиш, трап - Охунжон Абдуқодиров
6:00 - Ўқ отиш, трап - Тимур Эналиев
6:00 -Ўқ отиш, эркаклар, жамоавий
6:00 - Теннис, Дарья Шубина/Севиль Юлдашева - Бо Юнг Жеонг/Со Ҳ.н Парк (Жанубий Корея)
6:40 - Кураш, саралаш ва финал - Аҳрор Зиёдуллаев
6:50 - Кураш, саралаш ва финал - Шоҳиста Назарова
7:30 - Теннис, Сергей Фомин - Сомон Амонов
7:30 - Теннис, микс, Севиль Юлдашева/Максим Шин - Хонг Йи Вонг/Цуфу Вонг (Гонконг)
8:15 - Бокс, Феруза Казакова - Кум Бёл Ан (КХДР)
9:00 - Волейбол, эркаклар - Покистон - Ўзбекистон
9:00 - Чим устида хоккей, эркаклар - Ўзбекистон - Таиланд
9:30 - Оғир атлетика - Ҳасанбой Бардиев
9:45 - Бокс, Азиза Зокирова - Наталья Богданова (Қозоғистон)
10:15 - Бокс, Шавкатжон Болтаев - Гуофенг Ли (Хитой)
13:00 - Оғир атлетика - Муҳаммадқодир Тоштемиров
13:15 - Бокс, Ситора Турдибекова - Намуун Монкор (Мўғулистон)
14:30 - Енгил атлетика, 4х100 микс, саралаш
15:00 - Бокс, Тўрабек Ҳабибуллаев - Нурбек Оралбай (Қозоғистон)
16:00 - Енгил атлетика, узунликка сакраш, финал - Анвар Анваров
16:15 - Енгил атлетика, найза улоқтириш, финал - Сарвар Исмоилов
Фикрлар