18 фев 17:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/28889_220.jpg)
"Uzbek Tigers"нинг уй учрашувлари қаерда ўтказилишидан хабарингиз борми?
Хабарингиз бўлса, Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоасининг навбатдаги жанглари манзили ўзгарганди.
Жамоамиз аввалига Термиз шаҳридаги спорт мажмуасида Куба ва колумбиялик рақибларини меҳмон қилиши лозим эди. Аммо, эндиликда спортчиларимиз рақибларини Тошкентда қабул қилади. Ушбу жанглар 27 февраль ва 1 март кунлари пойтахтимиздаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли “Универсал” спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади. (Кўпчилик ўйлаётганидек Юнусободдаги "Ўзбекистон спорт мажмуасида эмас).
Ушбу жангларда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар