UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 июн 14:48
Янгиликлар

Футбол

15 суткалик қамоқ жазоси. Ўзбекистон - Ироқ ўйинида тартибсизлик келтириб чиқарганлар жазоланди

Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти хабар берди.

"Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор” стадионида ўтказилган футбол мусобақасида томошабинлар томонидан стадионга тош отиш ҳолатлари кузатилганлиги, натижада бир нафар шахс жароҳатланганлиги ҳакидаги хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 21.00да Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида Осиё кубоги ўйинлари доирасида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат «Ўзбекистон» ва «Ироқ» терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйини бошланган. Ўйиннинг 12 дақиқасида ўйин ҳаками томонидан “Ўзбекистон” терма жамоасининг дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиб 11 метрлик жарима тўпи белгиланганда, мухлислар норози бўлиб, стадионга ташриф буюрган айрим томошабинлар пластмасса сув идиши ва стакан, оёқ остидаги бетон парчаларини стадионга улоктирган. Натижада стадионда фотомухбир булиб хизмат олиб бораётган фуқаро 1992 йилда туғилган Ж.С. қорин бўшлиғидан жароҳат олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шу куни касалхонадан чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув давомида жамоат тартибини бузган 47 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг 6 нафари: 1998 йилда туғилган А.Фахриддин, 1991 йилда туғилган Т.Сарвар, 1984 йилда туғилган Б.Тўхтамурод, 2003 йилда туғилган Ж.Бехзод, 2002 йилда туғилган В.Мехрож, 1998 йилда туғилган Х.Аброрларга суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари 10 нафар фуқаро 10 сутка маъмурий қамоқ, 3 нафари жарима жазосига тортилган, 28 нафарига нисбатан суриштирув давом этмоқда. Шунингдек, фуқаро Ж.С. унга нарса отган шахсга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб ва ариза ёзишдан бош тортган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Пойтахтимизда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубоги - нуфузли халқаро спорт мусобақаси ҳисобланади. Бу каби спорт мусобақаларида жамоат тартибига риоя этмаслик нафақат спортчиларимиз, балки Ўзбекистон обрўсига путур етказиши мумкинлигини унтуманг. Сизлардан мухлислик маданиятига амал қилишингизни ва жамоат тартибига қатъий риоя этишингизни сўраймиз", - дейилади ИИВ расмий сайтида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 июн 16:24:40
Fahritdin Tashkenbaev
Койиле !! Стадионга келган 20-30 минг одам жунбушга келган пайтда 47 та безори-бечораларни кайдан вычислит килишди экана!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг