04 авг 09:42
Янгиликлар
Санжар Раҳмонов проф рингдаги 12-жангини ўтказди
NABF чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган ҳамюртимизга бугунги жангда америкалик Маркус Тэйлор рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг Лас-Вегас шаҳридаги “Sam's Town Hotel & Gambling Hall” аренасида ўтказилди.
Афсуски, саккиз раундлик жанг якунида ҳакамлар ғалабани америкалик мезбон боксчига тақдим этишди. Санжар Раҳмонов очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учради. Бу унинг проф рингдаги илк мағлубияти бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Санжар Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 12та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалабага эришган (5таси нокаут билан). Битта тўқнашувда дуранг қайд этилган. Бугун илк мағлубият бўлди. Тэйлор эса проф рингда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 11та жанг ўтказган ва уларнинг 10тасида ғалаба нашидасини сурган. Биттасида эса мағлуб бўлган.
Фикрлар