29 сен 12:13
Янгиликлар
Дзюдо
Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда!
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони ва икки карра Жаҳон чемпионати совриндори Диёра Келдиёрова яна расмий мусобақаларда иштирок этади.
Ўзбекистонлик дзюдочи 17–18-октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказиладиган Aktau Asian Open 2026 турнирида иштирок этади.
Келдиёрова ўзининг одатий 52 кг вазн тоифасида татамига чиқади.
Мазкур турнир Диёра Келдиёрова учун Париж-2024 Олимпия ўйинлари ва фарзандли бўлганидан кейинги илк расмий мусобақа бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар