11 ноя 08:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода 15-жангини ўтказди ФОТО
Мағлубият нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бундан бир неча дақиқа аввал ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган 8 раундлик жангда чарм қўлқоп устамизга америкалик Зак Рэмси рақиблик қилди. WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Шоҳжаҳон учун бугунги баҳс рейтинг жанги вазифасини ўтаб берди. Эргашев биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Маълумот учун, Зак Рэмси шу кунгача профессионал рингда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут эвазига). Бешта жангда мағлуб бўлган (3 та нокаут).
Шоҳжаҳон Эргашев эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 14 та жангда ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозона олган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар