UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0

16 сен 09:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан"

Ислам Махачев UFC`нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Жон Жонс билан оғзаки баҳсни давом эттириб, америкалик спортчига унинг бутун профессионал фаолияти давомида кўплаб можаролар ва қоидаларни бузиш ҳолатлари кузатилганини эслатди.

"Жон, мен ҳеч қандай ҳолатда сенинг ютуқларингни камситмоқчи эмасман. Аммо шундай кўринадики, бутун ҳаётинг қандайдир тарзда қоидаларни бузиш билан боғлиқ ва қандайдир йўл билан сен доим айбсиз бўлиб чиқасан", – деб ёзди россиялик спортчи ижтимоий тармоқда америкалик рақибига мурожаат қилиб.

Аввалроқ, Махачев берган интервьюсида нима учун Жонснинг ғалабали серияси UFC`да рекорд деб ҳисобланмаслигини тушунтириб, унинг допинг-тестлардан ўта олмагани ва Даниэль Кормье билан бўлган жанг натижаси бекор қилинганини эслатган эди. Шундан сўнг ҳисоб қайтадан бошланган. Америкалик спортчи бу гапларни оғриқли қабул қилиб, тақиқланган моддаларни истеъмол қилмаганини даъво қилди ва россиялик жангчига унинг нокаут билан учраган мағлубиятини эслатиб ўтди.

Жорий йилнинг август ойида Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини Йен Мачадо Гэррига қарши жангда муваффақиятли ҳимоя қилиб, ташкилотнинг энг узун ғалабали серияси бўйича рекордини янгилаганидан сўнг, Жон Жонс россиялик спортчининг ютуғини шубҳа остига олди. У Махачевнинг "барча замонларнинг энг буюк жангчиси" унвонига даъвогар бўла олмаслиги ҳақидаги фикрини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг