UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

25 июл 08:02
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

2034 йилги қишки Олимпиаданинг мезбони ҳам расман эълон қилинди

2034 йилда бўлиб ўтадиган XXVII қишки Олимпиада ўйинларига АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳри мезбонлик қилади.

Бу ҳақда ХОҚнинг Парижда бўлиб ўтган 142-сессиясида хабар берилган.

Овоз бериш жараёнида 83 нафар сессия иштирокчиси Солт-Лейк-Сити учун, 6 нафари қарши овоз берган.

Сессия давомида ХОҚ вице-президенти Жон Коутс, агар АҚШ допингга қарши курашда WADA устуворлигини тан олмаса, ташкилот 2034 йилда Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтказиладиган ўйинларни ўтказиш бўйича шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтиб ўтган.

Аввалроқ 2030 йилги Қишки Олимпиада Франция Альп тоғларида ўтказилиши ҳақида маълум қилинганди.

Маълумот учун, мазкур шаҳар 2002 йилда ҳам Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг