UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0 14:56UFC рейтинги. Богдан Гусков икки поғона пастлади, Пауло Коста ундан юқорига жойлашди 0 14:26Ана холос! "Пахтакор" Аҳмедов шарафига "музлатилган" рақамни ёш дарвозабонига берди 0 14:02Собиқ чемпион Чимаев — Стрикленд жангига тахмин берди 0 13:38Пауло Коста: "UFC билан шартнома бўйича охирги жангим қолди" 0 13:16"Анкалаев кейинги даъвогар бўлиши керак" - Камару Усман 0

19 ноя 10:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионати. Исматова рақибасини нокаутга учратди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги юбилей 10-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ушбу мусобақада илк маротаба Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Жаҳон чемпионатининг ортда қолган икки кунида рингга кўтарилган беш боксчимиздан фақат бир нафаригина иккинчи даврага йўл олди. 

+81 кг вазнда рингга кўтарилган Гўзал Исматова венгриялик Адриен Жунашни иккинчи раундда техник нокаутга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. 

-48 кг вазндаги боксчимиз Гуласал Султоналиева кореялик Чо Ронг Бакка 0:5 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мафтунахон Мелиева шотландиялик Меган Рейдга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

-75 кг вазндаги вакиламиз Эъзозахон Мелиева муросасиз кечган биринчи давра баҳсида мозамбиклик Адосинда Граманга 2:3 ҳисобида ютқазди. Ирландия, Аргентина ва польшалик ҳакамлар Адосиндага, Руминия ва германиялик ҳакамлар эса Эъзозахонга ғалабани тақдим этишган. 

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиздан Александр Ҳамидов ҳакамлик қиляпти. У шу кунгача ўндан зиёд жангларда ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг