UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Australian Open. Дунёнинг биринчи ракеткаси 1/4 финалда 0 07:22Бугун Осиё чемпионатида 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилади + Жуфтликлар 0 07:01"Барселона" 87-дақиқада урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди 0 21:02Ҳакамлар Моренонинг ғалабасини исташмадими? Улар статистик маълумотларга эътибор бермай, камарни Фигередога беришди. Қандай қилиб? 1 20:41ЎзДЖТСУ доценти IKAнинг халқаро лицензиясини қўлга киритди 0 20:20Нега "Реал" "чемпионлик йўлакчаси"ни рад этди? 0 19:59Жейк Пол Хабибнинг таклифига жавобни узоқ куттирмади 1 19:38Australian Open. Дунёнинг саккизинчи ракеткасида мағлубият 0 19:17Бокс. Осиё чемпионатининг иккинчи кунида биттадан ғалаба ва мағлубият + ФОТО 0 19:00Карим Бензема: "Мессини танқид қилаётганлар футболни тушунмайди" 0 18:39“F-4 UAE Championship”да ўзбекистонлик пилот ўз натижасини яхшиламоқда + ФОТО 0 18:18Нганну ва Ган бугунги жангдан қанча ишлаб олишди? 1 17:57Australian Open. Чемпионликка даъвогарлардан бири сафдан чиқди 0 17:36Дембеле "Барса"нинг "Алавес"га қарши ўйин қайдномасида йўқ. У кетма-кет иккинчи ўйинни ўтказиб юборади 0 17:15Хабиб Жейк Полга кутилмаган таклиф билан чиқди 0

30 июн 15:32
Янгиликлар

Сув спорти турлари

23 карра Олимпиада чемпиони ёки бугун таваллуд айёмини нишонлаётган афсонавий Майкл Фелпс ҳақида

Бугун америкалик афсона, Олимпия ўйинларининг 23 карра чемпиони, 28 карра совриндор Майкл Фелпснинг туғилган куни.

Шу муносабат билан Фелпс ҳақидаги мақолани бугун қайта чоп этишга қарор қилдик. 

Майкл Фелпс 1985 йилнинг 30 июнида АҚШда туғилган.

Ёзги ёки Қишки Олимпия ўйинларининг ғолиблари – Олимпия чемпионлари ўзгармайдиган унвонга эгалар, яъни собиқ Олимпия чемпионлари бўлмайди.

Олимпия ўйинларида ҳам шахсий, ҳам жамоавий мусобақалар ғолиблари олимпия чемпионлари унвонига эга бўлади. Бунда битта Олимпия ўйинида жамоавий спорт турлари ва ихтисослашишга кўра айрим шахсий мусобақаларда фақат бир марта Олимпия чемпиони бўлиш мумкин бўлса, бошқа шахсий мусобақаларда спортчилар беш марта ва ундан ҳам кўпроқ Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўла олишади.

Олимпия ўйинларида энг кўп олтин медалга эга спортчи – америкалик сузувчи Майкл Фелпсдир. У 23 карра Олимпия чемпионидир (13 марта – шахсий мусобақаларда ва 10 марта – эстафеталарда). Пааво Нурми, Лариса Латинина, Марк Спитц, Карл Льюис тўққиз мартадан Олимпия чемпионлари бўлганлар.

Майкл Фелпс, шунингдек 50 метрли сузиш ҳавзасида 26 карра жаҳон чемпиони ва кўп марта жаҳон рекордчисидир. Шунинг учун уни “Балтимор ўқи” ёки “Учувчи балиқ” деб номлашади. Унга, айниқса эркин ва баттерфляй усулда сузиш, шунингдек комплекс сузишда тенг келадиганлар топилмаган.


Майкл Фелпс АҚШнинг Балтимор шаҳри шимолидаги Тоусонда туғилган. Сузиш билан 7 ёшдан бошлаб шуғулланган, 10 ёшлигида ўзининг ёш гуруҳида АҚШнинг миллий рекордини ўрнатган. Майкл Фелпс тренер Боб Боуман раҳбарлигида машқ қилган. 15 ёшлигида 2000 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кейинги 68 йилда Олимпиадаларда АҚШ терма жамоаси сафида иштирок этган биринчи энг ёш спортчи бўлган. Ўша Олимпиадада у 200 метрга баттерфляй усуслида сузишда финал мусобақаларида бешинчи ўринни эгаллаган.

2001 йил 30 мартда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида Майкл Фелпс 200 метрга баттерфляй усулида сузишда жаҳон рекордини ўрнатган. Шу тарзда у 15 ёшу 9 ойлигида сузиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатган биринчи спортчи бўлган.

2004 йилда Афинада бўлиб ўтган Олимпиадада 19 ёшли Фелпс саккизта медаль соҳиби бўлган, уларнинг олтитаси олтин ва иккитаси бронза медали эди. Шу билан бирга учта Олимпия ўйинлари ва битта жаҳон рекордларини ўрнатган. Бундан ташқари спортчининг битта Олимпиадада қозонган саккизта медали машҳур гимнастикачи Александр Дитятин томонидан 1980 йилда Москва Олимпиадасида ўрнатилган рекорднинг такрорланиши бўлган.

Майкл Фелпс 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўзи қатнашган барча саккизта мусобақада ғолиб чиққан. Бу билан у Марк Спитцнинг Мюнхендаги 1972 йилги рекордини (бир Олимпиадада етти олтин медаль) янгилаган. Натижада у 14 карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Бу билан у фин енгил атлетикачиси Пааво Нурми, америкалик енгил атлетикачи Карл Льюис ва ўз спорт тури бўйича ватандоши Марк Спитцни орқада қолдириб, замонавий Олимпия ўйинларининг энг кўп марта чемпионига айланган.

2012 йилда Лондонда ўтказилган Ёзги Олимпиадада Майкл Фелпс қозонган барча олимпия медалларининг сони бўйича (22 та) Олимпия ўйинлари барча спорт турлари бўйича 48 йил давомида ўзгармай турган машҳур гимнастикачи Лариса Латининанинг рекордидан (18 та олимпия медали) ўзиб кетган.

Рио-де-Жанеродаги 2016 йилги Ёзги Олимпиадада эса Фелпс яна бешта олтин медаль соҳиби бўлган. У 200 метрга комплекс сузиш бўйича мусобақада ғолиб чиқиб, биринчи марта бир спорт турида бир масофага сузишда тўртта Олимпиада чемпионига айланган.

2004 йилда Майкл Фелпснинг туғилган шаҳри – Балтимордаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.

Материалимизни рекордчи спортчидан иқтибос келтирилган ҳолда якунламоқчимиз: "Рекордлар уларни янгилаш учун мавжуддир".

Сизнингча жаҳон спорти оламида унинг рекордини такрорлайдиган спортчи топилармикин?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг