UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

22 мар 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Элнур ва Маҳмуд тарозидан ўтади, унгача эса вазн ҳайдалмоқда ФОТО

Хабарингиз бор, эртага боксчиларимиз Элнур Абдураимов ва Маҳмуд Ғоипов Екатеринбург шаҳрида жанг ўтказишади.

Ҳамюртларимиз тажрибали мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигида жангга ҳозирлик кўрмоқдалар. 

Бугун боксчиларимиз эртанги жанг олдидан тарозидан ўтишади. Унгача эса чарм қўлқоп усталаримиз машғулотларнинг сўнгги босқичини Екатеринбургда олиб бормоқдалар. Тайёргарлик доирасида вазн ҳам ҳайдалмоқда.

Ғоиповнинг рақиби россиялик Зураб Чаниев бўлади. 27 ёшли Чаниев 7та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 4тасида ғалаба қозонган. Иккита жангда рақибларини нокаутга учратган. Икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган, биттаси нокаут билан. Яна бир жангда дуранг қайд этилган. Маҳмуд Ғоипов эса иккита жанг ўтказган ва ҳар иккисида рақибларини мағлуб этган. Ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангида арманистонлик Артуш Ховханнисянни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. 

Элнур Абдураимов ҳам мезбон боксчига қарши рингга кўтарилади. Унинг рақиби Дмитрий Хасиев бўлади. Хасиев шу кунгача 11та жанг ўтказган. Жангларининг 8 тасида ғалаба қозонган (2 та нокаут). Битта жангда мағлубиятга учраган ва 2 та дуранг қайд этган.


Olamsport.com сайти эртанги жангда ҳар икки боксчимизга омад тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг