25 авг 06:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ жаҳон чемпионига қарши жангида биттагина зарба берилди
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари финалчиси, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов бироз аввал Мексикада навбатдаги жангини ўтказди.
"Centro de Usos Multiples" аренасида ташкил этилган жангда боксчимизга колумбиялик Дарлейс Перес рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 30 сонияга ҳам етиб бормади. Шаҳрам биринчи аниқ ва кучли зарбасидаёқ собиқ жаҳон чемпионини техник нокаутга учратди. Бу билан Ғиёсов чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам шу кунгача проф боксда 9 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди (7 та нокаут). Собиқ жаҳон чемпиони Перес эса проффессионал рингда 41 маротаба жанг қилган. Уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (22 та нокаут). Бугун бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (4 та нокаут). Икки жанг дуранг натижа билан якунланганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар