UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

28 май 10:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдаров ва бошқа боксчиларимиз жанг қилиши керак бўлган Қирғизистондаги турнир бу сафар биратўла бекор бўлди

24 май куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда Saikoulush промоутерлик компаниясининг профессионал бокс оқшоми ўтказилиши керак эди.

Мусобақада Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдаров, Миразизбек Мирзаҳалилов каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жанг ўтказишлари белгиланганди. Бироқ бу сафар ҳам мусобақа кечиктирилди ва кейинроқ турнир бутунлай бекор бўлгани маълум бўлди.

"SAIKOULUSH’нинг Қирғизистондаги турнир бекор қилиниши ва кейинги тадбирлар ҳақидаги расмий баёноти

Сўнгги вақтларда тайёргарлик ишлари олиб борилган Қирғизистондаги SAIKOULUSH турнири расман бекор қилинганини маълум қилишга мажбурмиз.

Ушбу оқшомни интиқлик билан кутган барча бокс мухлисларидан, шунингдек ҳомийлар, ҳамкорлар ва барча алоқадор томонлардан етказилган ноқулайлик ва хавотир учун чин дилдан узр сўраймиз. Лойиҳа асосчиси номидан SAIKOULUSH ташкилоти ичидаги жорий вазият ва турнир бекор қилинишига олиб келган сабабларга изоҳ беришни истардик.

2024 йил август ойида 3150FIGHT ва LUSHBOMU лойиҳалари бирлашиб, 3150xLUSHBOMU (ҳозирги SAIKOULUSH) номи остида фаолиятнинг янги босқичини бошлади. Бир томондан, LUSH жамоаси мусиқа ва кўнгилочар элементларга бой ёрқин шоу-дастурлар ташкил этиб, бокс оламига янги аудиторияни жалб қилди. Бошқа томондан, 3150FIGHT профессионал бокснинг янги формати устида ишлаб, жаҳон даражасидаги чемпионлик жангларини ташкил этди. Ушбу бирлашув ҳар икки томоннинг кучли жиҳатларини уйғунлаштириб, янада юқори даражага чиқиш мақсадида ташкил қилинган эди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида LUSH Co., Ltd. компанияси турнирларни молиялаштириш ва умумий бошқарув учун жавоб берган бўлса, бокс индустриясидаги алоқалар ва тажрибага эга бўлган бизнинг томон матчмейкинг ҳамда ташкилотнинг спорт қисми билан шуғулланди. Шу вақт ичида биз 10 та турнир ўтказишга муваффақ бўлдик, жумладан жаҳон даражасидаги 7 та жангни ташкил этдик. Аммо биргаликда энг яхши тадбирларни яратиш ўрнига, вазият бундай ачинарли натижага олиб келди ва биз бундан чуқур афсусдамиз. Бекор қилинган турнирда иштирок этиши керак бўлган боксчиларга келсак, ҳозир биз уларнинг меҳнати ва тайёргарлиги беҳуда кетмаслиги учун имкон қадар тезроқ янги майдонлар ва чиқиш имкониятларини тақдим этиш устида ишлаяпмиз. 


Лойиҳа асосчиси сифатида, айни вақтда мухлислар ва спортчиларга тўлиқ ишонч билан: «Турнир албатта бўлиб ўтади», — деб айта олмаётганимиз биз учун оғир.

Яна бир бор ушбу вазият таъсир қилган барча спортчилар, мухлислар, ҳамкорлар ва бошқа барча инсонлардан самимий узр сўраймиз", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг