UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин 0 18:39Шон О'Мэлли Умар ва Мерабга вақт берди 0 18:18Теннис маликасининг фаолияти кескин шўнғимоқда. Муаммо нимада? 0 17:55Расман. Хотамбек Бойназаров UAE Warrios чемпионлик камари учун жанг қилади 0 17:32Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда 0 17:10Отабек Холматов: "Чемпионлар, тез орада сизлар билан учрашаман" 0 16:49Қозоғистон 2027 йилда дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28UFC уч нафар жангчига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди 0 16:06Сердар Азмун: "Ўзбекистон сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди" 0 15:45Ўз вақтида Алекс Перейрани мағлуб этган Артём Вахитов UFC билан шартнома имзолади 0 15:24WBO Жанибек Алимханулининг кейинги рақиби ким бўлишини эълон қилди 0 15:03Али Абдел-Азиз: "Конорга камида беш марта Гэтжи билан жанг таклиф қилинган" 0 14:42Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас" 0 14:21Нурсултон Рўзибоев "Гладиатор"га қарши жанги бекор бўлганига илк бор изоҳ берди 0 14:00Теренс Кроуфорд: "Агар мен пулни танлаганимда, Конор билан иккита жангга рози бўлардим" 0

09 сен 08:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ёш эркин курашчимиз спорт Оскари - “Олтин мангуст” мукофотига лойиқ кўрилди

Эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, Ёшлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов нуфузли “Олтин мангуст” совринига муносиб кўрилди.

“Олтин мангуст” спортдаги “Оскар” соврини бўлиб, спортда катта ютуқларга эришаётган дунёнинг энг кучли ва совриндор атлетларига топширилади. Куни кеча Украинанинг Одесса шаҳрида бу йилги ғолибларга ушбу мукофотни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда иштирок этган ёш эркин курашчимиз ўзига аталган совринни қабул қилиб олди. “Олтин мангуст” соврини нафақат спортчилар, балки спорт ривожига ҳисса қўшиб келаётган фахрийлар, спортга сармоя киритаётган ҳомийлар ва тадбиркорлар ҳамда сиёсатчиларга топширилади. 

Маълумот учун, Умиджон Жалоловгача Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев, эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов ҳамда бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовлар ҳам “Олтин мангуст” соврини билан тақдирланишган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг