UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0

10 сен 10:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон ва Куба бокс федерациялари яқиндан ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ҳам шу кунларда Екатеринбургда бўлиб турибди. Федерация раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Россияга сафари давомида жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Куба бокс федерациясининг президенти Алберто Пуиг де ла Барса билан учрашув ўтказди. 

Учрашув давомида томонлар боксни янада ривожлантириш, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб боришди. 

Куба бокс федерацияси президенти учрашув давомида Ўзбекистон ва Куба бокс державаси эканлигини, буни Рио Олимпиадасида қўлга киритилган медаллар ҳам исботлаб турганлигини қайд этди. Томонлар бундан кейин мунтазам равишда қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишга келишиб олишди. 

Музокаралар якунига кўра ноябрь ойида, лицензион мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Кубада ҳар икки мамлакат терма жамоалари аъзолари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилади. Ўз навбатида, кубалик чарм қўлқоп усталари ҳам юртимизда йиғин ўтказишади. 

Алберто Пуиг де ла Барса учрашув давомида бунгача икки маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганини, юртимизнинг меҳмондўст мамлакат эканлиги ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистонда спортга эътибор кучли эканлиги, ушбу йўналиш шахсан Президент Шавкат Мирзиёев назоратида эканлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Сакен Полатов Куба боксига ҳурмат кучли эканлигини, рингда натижа, қарама-қаршиликлар қандай бўлишидан қатъи назар федерациялар дўст бўлиб қолиши ва бир-бирини доимо қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди. 

Қайд этиш лозимки, ушбу учрашув ҳар икки мамлакат бокси ривожи йўлида ташланган муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳамкорлик орқали келажакдаги ютуқларга пойдевор қўйилди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 сен 12:45:57
Nuriddin 77
Ajoyib yangilik.Fudboldayam katta katta jamoalar bir-biri bilan òynashadiku shuningdek boy davlarlar bilan ham katta soqqaga òynashadi.Demak yaqinda bizgayam arab xitoy kabi davlatlar bilan soqqa ishlasak bòladi.
   
10 сен 12:23:14
Sarvar_Ismoilov
2 ta qochqorni kallasi bir qozonda qaynarmikina ? Lekin ajoyib ish bolibdi. Omad.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг