UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-приси 1/4 финалида мексикалик боксчига қарши тўлиқ жанг ўтказди 0 19:10Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан ПРЕВЬЮ 0 18:49NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари АҚШ, Япония ва Мўғулистондаги мусобақаларда иштирок этади 0 18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв спорт тандеми сифатидаги фаолиятини якунлаши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0

16 ноя 20:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов эртага тонгда проф боксда дебют қилади, унинг 19 ёшли рақиби 16 та жанг ўтказган

Хабар берганимиздек, бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Мексиканинг Гуанахуато штати маъмурий маркази ҳисобланган Сан-Мигель-де-Альенде шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Plaza De Toros аренасида ўтувчи ушбу бокс оқшомидан жами 11 та жанг ўрин олган. Биз учун аҳамиятлиси, андеркард жангдан аввал, яъни охиридан ҳисоблаганда, учинчи жангда ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади.

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони ўзининг проф боксдаги дебют жангида мексикалик 19 ёшли боксчи Хесус Сервантес Виллануэвага қарши рингга чиқади. Хесус ёш бўлишига қарамай, проф рингда 16 та жанг ўтказган. Тўққизта жангда ғалаба қозонган, шуларнинг 5 таси нокаут билан. Ҳисобида 7 та мағлубият бўлиб, қизиғи, уларнинг барчасида нокаутга учраган. Барча жангларини Мексикада ўтказган. Ҳозирча сўнггиси бўлиб турган жангини шу йилнинг 4 октябрь куни Абрахам Родригесга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган.   

Бугун боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Ҳар икки боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Дўсматов 48 кг 200 грамм тош босди. Бокс оқшоми афсонавий Оскар Де Ла Хойяга тегишли Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси томонидан ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 ноя 22:28:37
Boks boks
Ёшлар уртасидаги осиё чемпинати сайд айтиваринлар илтимас
   
16 ноя 22:15:19
Jalol Axmedov
uzr men adashibman
   
16 ноя 22:10:30
Adhamjon
Olipiada chempioni uchun bunaqa saviyasi past bokschi va boks kechalari. ....... uvolmasmi???
   
16 ноя 21:49:32
Jalol Axmedov
golden boy Delahoyanikimas Erik gomesniki. Delahoya boshqaruvchilardan bittasi holos
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг