UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Нурсултон Рўзибоев тарози маросимида иштирок этди 0 18:30АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди 0 18:09Хабиб Нурмагомедов Сен-Пьерга жавоб қайтарди 0 17:48Сен-Пьер Хабиб билан эҳтимолий жанг ҳақида: "Мен 42 ёшдаман..." 0 17:27Глендейлдаги проф бокс оқшоми иштирокчилари тарозига чиқишди 0 17:06"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи 0 16:45Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди 0 16:24Нигина Абдураимова Словения турнирида 1/2 финалга чиқди 0 16:03Нурсултон Рўзибоев Дюмадан кейин Маҳмуд Мурадов учун реванш олмоқчи 0 15:42Антуан Гризманн қайтди 0 15:21Конор Макгрегор овқатланиш рационини кўрсатди + ФОТО 0 15:00Сен-Пьер: "Хабибни мағлуб эта олган бўлардим" 0 14:39"Буюк ипак йўли" турнирининг энг яхши боксчиси аниқланди 0 14:18«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи 0 13:57Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди 0

07 мар 18:18
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Тошкентдаги "Катта Дубулға". Учинчи кунги баҳсларда иккита медаль!

Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича нуфузли "Катта Дубулға" турнири якунланди.

Мусобақанинг учинчи кунида жанг ўтказадиган ўзбекистонлик дзюдочилар қайд этаётган барча натижалар билан ушбу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлди. 

"Катта Дубулға" мусобақасининг сўнгги кунида иккита медаль қўлга киритдик. 

-90 кг: Давлат Бобонов - кумуш

-90 кг: Музаффарбек Тўрабоев - бронза


- - - - - - - - 

-100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ақлмуродбек Худойбердиев бронза медали учун баҳсда мўғулистонлик Гончигсурен Батхуяг билан курашди ва имкониятни бой бериб қўйди.

- - - - - - - - 

-100 кг вазнли Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун мўғулистонлик Отгонбатар Лхагвасуренга қарши жанг қилди ва иппон эвазига ғалаба қозонди. Бронза медаль!

- - - - - - - - 

-90 кг. Давлат Бобонов финалда дзюдо ватани вакили - япониялик Кента Нагасавага қарши татамига чиқди ва афсуски имкониятни бой берди. Кумуш медаль!

- - - - - - - - 

-90 кг. Шермуҳаммад Жандреев бронза медали учун жангда сўнгги сонияларда озарбайжонлик Маммадали Меҳдиевга имкониятни бой бериб қўйди. Афсус...

Кечки дастур жанглари бошланмоқда.

- - - - - - - 

Энди соат 17:00да бошланадиган жангларда тўрт нафар ҳамюртимиз медаллар учун курашади:

-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев - Маммадали Меҳдиев (Озарбайжон) - бронза медали учун

-90 кг: Давлат Бобонов - Кента Нагасава (Япония) - олтин медаль учун

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Отгонбатар Лхагвасурен (Мўғулистон) бронза медали учун

-100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев - Гончигсурен Батхуяг (Мўғулистон) бронза медали учун


-100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз ярим финалда болгариялик Борис Георгиевга қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди. Энди у кечки пайт бронза медали учун мўғулистонлик дзюдочи билан беллашади.


-100 кг. Ўткирбек Тўрабоев ўтиш жангида мўғулистонлик Отгонбатаар Лхагвасуренга қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 


-90 кг. Шермуҳаммад Жандреев ўтиш жангида грузиялик Ушанги Маргианига қарши курашди ва ғалаба қозонди. Энди у кечки дастурда озарбайжонлик Маммадали Меҳдиевга қарши баҳс юритади.


-78 кг. Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун ўтиш жангида Польша вакиласи Бита Пакутга қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди.


-100 кг. Ақлмуродбек Худойбердиев чорак финалда мўғулистонлик рақибидан устун келди ва ярим финал чиптасига эга чиқди. 


-100 кг вазнли Музаффарбек Тўрабоев ярим финалда бельгиялик Тома Никифоровга ютқазиб қўйди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун жанг қилади. 


-100 кг. Ўткирбек Тўрабоев чорак финалда болгариялик дзюдочига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун ўтиш жангида татамига чиқади.


-90 кг. Давлат Бобонов ярим финалда Озарбайжон вакили Маммадали Меҳдиевдан устун келди ва финалга йўл олди.


-90 кг. Шермуҳаммад Жандреев чорак финалда Япония терма жамоаси аъзоси билан жанг қилди ва сўнгги сонияларда ютқазиб қўйди.

 

-100 кг вазнли Музаффарбек Тўрабоев чорак финалда беларуслик дзюдочи билан беллашди ва ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!


-78 кг. Ирисхон Қурбонбоева чорак финалда Исроил вакиласига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун ўтиш жангида иштирок этади. 


-100 кг. Ақлмуродбек Худойбердиев учинчи давра жангини туркиялик рақибга қарши ўтказди иппон эвазига ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди. 


-90 кг. Давлат Бобонов чорак финалда Жанубий Корея терма жамоаси вакилига қарши татамига чиқди ва Golden Score эвазига ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!


-100 кг. Ўткирбек Тўрабоев учинчи даврада россиялик полвон билан курашди ва ғалаба қозонди.


-90 кг. Шермуҳаммад Жандреев қозоғистонлик дзюдочига қарши жангда ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.


-100 кг. Музаффарбек Тўрабоев учинчи босқичда бразилиялик полвон билан жанг қилди ва иппон эвазига ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.


-100 кг. Шахбоз Пўлатов Мўғулистон вакилига ютқазиб қўйди.


+100 кг. Шохруҳ Бахтиёров Япония вакили билан баҳсда имкониятни бой берди.


-90 кг. Давлат Бобонов грузиялик рақибини ҳам иппон эвазига мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди


-78 кг. Ирисхон Қурбонбоева Британия вакиласини иппон эвазига мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди. 

 

-100 кг. Ақлмуродбек Худойбердиев сербиялик дзюдочига қарши жангда иппон эвазига ғалаба қозониб, учинчи даврага чиқди. 


-100 кг. Музаффарбек Тўрабоев австралиялик рақибини чиройли тарзда иппон баҳоси эвазига мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди.


+78 кг. Рината Илматова Жанубий Корея вакиласига имкониятни бой бериб қўйди.


-100 кг Шахбоз Пўлатов қозоғистонлик рақибга қарши жангда иппон эвазига ғалабага эришди ва учинчи босқичга чиқди.


-100 кг. Ўткирбек Тўрабоев Швеция вакилини иппон эвазига мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди.


+100 кг. Шоҳрух Бахтиёров қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва учинчи босқичга йўл олди.


-90 кг. Давлат Бобонов Беларусь вакилини иппон эвазига мағлуб этди


-90 кг. Шермуҳаммад Жандреев германиялик рақибидан устун келди. 


-90 кг. Озодбек Муротов Чехия вакили билан жангда ютқазди.


-90 кг. Достон Мейлиев италиялик рақибга имкониятни бой берди. 


+100 кг. Алишер Юсупов финляндиялик дзюдочига иппон эвазига ютқазиб қўди. 


+100 кг. Исломбек Равшанқулов италиялик дзюдочига иппон эвазига ютқазди.


-78 кг вазнли Мохинисахон Ҳусанова бир неча сониялар ичида германиялик спортчига имкониятни бой берди.


-78 кг: Шоҳиста Анорова германиялик спортчига кутилганидек иппон эвазига мағлуб бўлди. 


+100 кг. Шерали Жўраев германиялик рақиби билан жангда иппон эвазига ютқазди.


-78 кг. Нодира Йўлдошева Конго Демократик Республикаси вакиласи билан жангда имкониятни бой берди. 


-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева қозоғистонлик спортчини муддатидан олдин мағлуб этди. 


-100 кг. Ўткирбек Тўрабоев фижилик рақиби билан жангда иппон эвазига ғалаба қозонди!


+78 кг. Рината Илматова мусобақанинг илк босқичида мўғулистонлик рақибасига қарши даянга чиқди ва қийинчилик билан ғалабага эришди.


-90 кг. Шермуҳаммад Жандреев биринчи босқичда россиялик рақибга қарши жанг қилди ва кичик устунлик билан ғалаба қозонди.


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Тошкентдаги "Катта Дубулға" турниридан онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


- - - - - - - - - - 


Нуфузли мусобақанинг учинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз медаллар учун кураш олиб боришади: 

Эркаклар:

-90 кг вазн тоифаси

Давлат Бобонов

Достон Мейлиев

Шермуҳаммад Жандриев

Озод Муродов



-100 кг вазн тоифаси

Музаффар Турабоев

Ўткир Турабоев

Шахбоз Пулатов

Ақлмурод Ҳудайбердиев



+100 кг вазн тоифаси

Алишер Юсупов

Шоҳруҳ Баҳтиёров

Ислом Равшанқулов 

Шерали Жураев


Аёллар:

-78 кг вазн тоифаси

Нодира Юлдашева

Моҳисинаҳон Хусанова

Шоҳиста Анарова

Ирисхон Курбанбаева


+78 кг вазн тоифаси

Рината Илматова


Жанглар соат 09:30дан сўнг бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг