UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

09 май 16:58
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ТерДУ билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Теглар :  ДзюдоТерДУ
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ривожланиш дастуридаги устувор йўналишлардан бири олий таълим муассасалари билан кенг қамровли ҳамкорлик қилишдан иборат.

Куни кеча ҳамкор олий ўқув юртлари сони яна биттага кўпайди - 72 йиллик тарихга эга Термиз Давлат Университети (ТерДУ)! Шу муносабат билан бевосита Термиз шаҳрида учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Зафар Қаҳрамонов, Федерациянинг вилоятлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Юлдашев, Федерациянинг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Тўлқин Валиев, Университет ректори Абдуқодир Тошқулов, проректорлар ҳамда спорт таълимига маъсуллар иштирок этишди.

Маълумот учун, 1954 йилда ташкил этилган Термиз Давлат Униерситетида 13 та факультет бўлиб, бугунги кунда 22 114 нафар талаба таҳсил олмоқда. Улардан 4000 нафари мунтазам спорт билан шуғулланади. Дзюдо бўлимидаги талабалар сони 100 нафарга яқин. Ҳозирда Университет томонидан тоғли Бойсун туманида "Дарбанд" спорт базаси бунёд этилмоқда. Бу маскан фойдаланишга топширилгач, дзюдочилар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконига эга бўладилар.

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятида Президент Қарори билан ташкил этилган Республикамиздаги иккита Дзюдо маҳорат мактабидан бири (Денов) фаолият юритмоқда. Япониялик мураббий Жунна Кикучи сурхондарёлик ёш дзюдочилар билан бирга самарали ишлаб келяпти.

Университетда бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди ва тез кунда ана шу барча йўналишларни ўз ичига олган Меморандум имзоланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг