12 июн 14:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Биласизми? Кеча Шоҳжаҳон Шаҳрамга тегишли бўлган камарнинг норасмийсини рингга олиб чиқди
Кеча Эргашевнинг жамоаси рингга WBА International камарини кўтариб чиқди.
Аслида бу камар расмий мақомини йўқотган. Шоҳжаҳон ушбу камарни 2018 йил 28 апрель куни хитойлик Жимин Вангга қарши жангда қўлга киритган эди. Бироқ 3 ойдан ортиқ вақт давомида камар учун ҳимоя жанги ўтказмаганлиги туфайли 2019 йилнинг январь ойида камар вакант қолдирилган. Камар нусхаси Эргашевда сақланиб қолган.
Айни пайтда WBА International камари Шаҳрам Ғиёсовга тегишли. Шаҳрам ушбу титулни америкалик Эммануэль Тейлор билан жангда қўлга киритган.
Ундан ташқари, кечаги жанг Салиму Женгога тегишли бўлган EBP камари учун ҳам бўлгани йўқ. Бунга "Salita Promotions" билан суд жараёнлари атрофидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилаётгани ҳақида блогер Жалол Аҳмедов хабар бермоқда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар