UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

13 окт 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи

Мағлубиятсиз келаётган Мовсар Евлоев UFC`нинг ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони Александр Волкановскининг 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган жангда томошабинлар унинг энг яхши версиясини кўришлари ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"У бундай деганда ўз сўзларига чин дилдан ишонади деб умид қиламан, — дея Евлоевнинг сўзларидан иқтибос келтиради Bloody Elbow. — Албатта, у буюк жангчи, тарихдаги энг яхши ярим енгил вазнлилардан бири, аммо бу менга шунчаки бўш эмаслигимни исботлаш учун қўшимча мотивация беради холос. Мен бу ерда чемпионлик камарини қўлга киритиш ва имкон қадар узоқ вақт чемпион бўлиб қолиш учунман".

Шунингдек, Волкановски Евлоевга қарши жанг олдидан ўзининг кураш кўникмаларига қатъий ишоняпти, россиялик жангчи эса, аксинча, чемпионни "стойка"да (тик ҳолатдаги жангда) синаб кўришга тайёр.

"Менинг курашим бошқача, оёқларга ташланишларим ўзгача ва мен вазиятни яхши ҳис қиламан, — деди Евлоев ўзининг кураш техникаси ҳақида. — Ҳаттоки уни партерда ушлаб тура олмасам ҳам, барча 25 дақиқа давомида уни у ерга кераклича кўп марта йиқитаман".

"Гап фақат курашда эмас — менинг зарба бериш техникам ҳам яхшиланиб бормоқда. У дарҳол курашга ташланиб кетишим учун даражада кучли эмас. Мен бироз кутиб, унинг "стойка"да нарсага қодирлигини кўришга тайёрман", — дея қўшимча қилди россиялик жангчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг