13 окт 16:05
Янгиликлар
Футбол
Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз”
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-турида Ўзбекистоннинг "Нефтчи" жамоаси устидан қозонилган ғалаба (3:1) юзасидан фикр билдирди.
41 ёшли португалиялик футболчи 42-дақиқада ғалаба тўпини киритди.
"Бу оқшомдаги муҳим ғалаба. Ўсишда давом этамиз", – деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
"Ал Насср" турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди — 1-турда Роналду жамоаси БААнинг "Ал Айн" клубига имкониятни бой берганди. Кейинги турда "Ал Насср" 26 октябрь куни БААнинг "Ал Васл" жамоаси билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/cristiano
Фикрлар