13 окт 14:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими?
Икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, ўзбекистонлик супер оғир вазн боксчиси Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни Лондонда британиялик Соломон Дакресга қарши рингга чиқади.
Бокс оқшоми Тошкент вақти билан 17 октябрь куни соат 21:00 да бошланади. Жангларни DAZN платформаси орқали жонли томоша қилиш мумкин бўлади.
Жалолов сўнгги жангини 2026 йил май ойида Агрон Смакичига қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Ҳамюртимизнинг профессионал рингдаги рекордида — 17 та ғалаба мавжуд, шундан 15 таси нокаут билан қўлга киритилган.
Соломон Дакрес эса охирги бор 2025 йил июль ойида Владислав Сиренкога қарши жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. Британиялик боксчи ҳисобида 10 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар