UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

13 окт 19:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди

Теглар :  UFC
Собиқ UFC жангчиси, америкалик Тим Кеннеди Конго Демократик Республикасида хусусий хавфсизлик соҳасида ишлаётган вақтида қуролли ҳужумга учради.

Бу ҳақда Reuters хабар берди. Кеннеди хавфсизлик ва логистика хизматларига ихтисослашган Vestus Global хусусий компанияси билан шартнома асосида ишлаб келган.

Маълумотларга кўра, сентябрь ўрталарида Тим Кеннеди бўлган гуруҳ пистирмага тушган. Ҳужум оқибатида 20 киши жабрланган, улардан етти нафари ҳалок бўлган.

Кеннеди оёғидан уч марта ўқ еган, бироқ омон қолган. Ҳозир у АҚШнинг Мериленд штатида миллий ҳарбий-тиббиёт марказида даволанмоқда.

Тим Кеннеди аввал АҚШ армиясининг махсус кучларида ҳам хизмат қилган. У Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий операцияларда қатнашган. ММА фаолияти давомида Кеннеди Strikeforce ва UFC ташкилотларида жанг қилган. У Strikeforce'нинг ўрта вазн чемпионлик камари учун икки марта даъвогарлик қилган, бироқ ҳар иккала жангда ҳам мағлуб бўлган.

Кеннеди 2017 йилда ММА'даги фаолиятини якунлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг