UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Теренс Кроуфорд яна Тошкентда! (ВИДЕО) 0 09:24U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион! 0 09:03Бухорода кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди 0 08:42The Ring — Энтони Жошуа ва Жейк Пол декабрь ойида жанг қилишга келишиб олди 0 08:21Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси VI Ислом бирдамлиги ўйинларини 20 та медал билан якунлади 0 08:00МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда 0 23:07Ар-Риёд-2025. Мусобақанинг бешинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 23:00Ислом бирдамлиги ўйинларининг бешинчи кунида бешта олтин қўлга киритилди! (Бугунги барча натижалар битта саҳифада) 0 21:54Маҳоратли сузувчимиз Элдорбек Усмонов ҳам Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медалга эга чиқди! 0 21:31Шарофиддин Амриддинов Ислом бирдамлиги ўйинларини бронза медали билан якунлади 0 21:04Риёд-2025: Сузувчи Илья Сибирцев олтин медални қўлга киритди! 0 18:50Риёд-2025: Турсуной Жабборова мусобақада 3 та бронза медалига эга чиқди 0 18:10Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин 0 17:49ATFC 26 мусобақаси Тошкентда ўтказилади 0 17:28Максим Шин Анталия турнири стартида рақибини "сезмади" 0

05 янв 17:54
Янгиликлар

Дзюдо

Рейтинг карвонбошиси Давлат Бобонов 10 000 долларга эга бўлди

Теглар :  Давлат Бобонов
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2021 йилни рейтинг пешқадами сифатида якунлаган 14 нафар дзюдочига мукофот тариқасида 10 000 АҚШ доллари тақдим этади.

IJF шу йўл билан 14 та вазн тоифасида Олимпиада йилини биринчи ўринда якунлаган дзюдочиларни тақдирлашга қарор қилди. Ўн минг долларга эга чиққанлар орасида Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов ҳам бор. Ҳамюртимиз -90 кг вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.   

Эътиборга молик жиҳати шундаки, дзюдо ватани ҳисобланган Япониядан ҳеч ким ўз вазнида 2021 йилни пешқадам сифатида якунлай олмаган. Рейтинг карвонбошиси сифатида пул мукофотига тўрт француз, икки нафардан грузин, рус ва косоволик, бир нафардан Хитой Тайпэйи, Жанубий Корея, Хорватия ва Ўзбекистон вакили эга бўлган. 

2021 йил рейтинг пешқадамлари:

Эркаклар

-60 кг: Янг Юнг Вей (Хитой Тайпейи) 5140 очко

-66 кг: Ан Баул (Жанубий Корея) 5240 

-73 кг: Лаша Шавдатуашвили (Грузия) 5475 

-81 кг: Тато Григалашвили (Грузия) 6592 

-90 кг: Давлат БОБОНОВ (Ўзбекистон) 7536

-100 кг: Арман Адамян (Россия) 5420 

+100 кг: Тамерлан Башаев (Россия) 6250 

Аёллар

-48 кг: Дистриа Красники (Косова) 5920 

-52 кг: Амандин Бушар (Франция) 5890 

-57 кг: Нора Гжакова (Косова) 5880 

-63 кг: Клариссе Агбегненоу (Франция) 7200 

-70 кг: Барбара Матич (Хорватия) 5595 

-78 кг: Маделин Малонга (Франция) 5940

+78 кг: Роман Дико (Франция) 6450

Маълумот учун, 2022 йилги дзюдо мавсуми Португалия Гран-приси билан бошланади. Одивелаш шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу турнир 28-30 январь кунлари бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг