UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

28 апр 17:17
Янгиликлар

Дзюдо

ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО

Пойтахтимиздаги "Жар" спорт мажмуасида "Динамо" спорт жамияти томонидан куч тизимлари ўртасида ўтказилган "Спартакиада" мусобақасининг дзюдо беллашувлари якунланди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақа 7 та вазн тоифасида ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар орасида Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Достон Рўзиев, Нурбек Муртазоев, Ерназар Сарсенбаев, Мусо Собиров сингари номдор терма жамоамиз аъзоларини кўриш мумкин.  

Нуфузли старт муросасиз кураш майдонига айланди. Унда совриндор спортчилар ўзларининг юқори даражасини яна бир бор исботлаб, томошабинларга чиройли беллашувлар ва ҳақиқий катта дзюдо руҳини тақдим этдилар. Якунда Давлат Хафвсизлик Хизмати жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 


Ғолиб ва совриндорлар:

-60 кг вазн тоифаси

1. Достон Рўзиев (ДХХ)

2. Санжар Саидқулов (ИИВ)

3. Тўлқинжон Бахронов (ГУВД)

3. Асадбек Обидов (ЖИEД)


-66 кг вазн тоифаси

1. Мухриддин Тиловов (ТОХТ)

2. Абдураҳим Нутфуллоев (ДХХ)

3. Шахзод Давронов (ЖИEД)

3. Мақсуд Очилов (ИИВ)


-73 кг вазн тоифаси

1. Ҳожиакбар Тошев (ДХХ)

2. Шахриёр Фозилов (КРН)

3. Жавоҳирбек Сапоров (ФВВ)

3. Дилшодбек Йўлдошев (ГУВД)


-81 кг вазн тоифаси

1. Мусо Собиров (ДХХ)

2. Амирбек Аминов (ИИВ)

3. Шохрух Аҳмедов (ФВВ)

3. Тўлқин Очилов (КРН)


-90 кг вазн тоифаси 

1. Нурбек Муртазоев (ДХХ)

2. Улуғбек Ўроқов (ПДХХ)

3. Жовид Додаев (ТВДЖ)

3. Ҳумоюн Эшонқулов (ЖХУ)


-100 кг вазн тоифаси 

1. Эрназар Сарсенбаев (ИИВ)

2. Зуфар Ўролов (ДХХ)

3. Давлат Бобонов (ПДХХ)

3. Муҳаммадлазиз Қаюмов (ЧҚ)


+100 кг вазн тоифаси

1. Музаффарбек Тўрабоев (ИИВ)

2. Ўткирбек Тўрабоев (ТВДЖ)

3. Жалолиддин Бобожонов (КРН)

3. Жалол Ортиқов (ЖИEД)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг