UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0

27 июн 23:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

8 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада)

Теглар :  Octagon 88
Қозоғистоннинг Конаев шаҳрида ММА бўйича Octagon 88 турнири ўтказилди.

Мусобақанинг марказий жангида ҳамюртимиз Одилхон Камолов Тожикистон вакили Қамариддин Ҳасанов (Камил Каратэ) билан тўқнаш келди. Жанг икки спортчи учун трилогия мақомида ўтди.

Иккинчи асосий баҳсда эса яна бир юртдошимиз Бобур Абдулазизов қозоғистонлик Нуржан Акишев билан беллашди.

Шунингдек, турнир асосий карди доирасида Оғабек "Сатурн" Абдумўминов қозоғистонлик Актилек Жолшибеков билан, Самандар Реимбаев эса Озарбайжон шарафини ҳимоя қилувчи Муҳаммадали Нурусов билан жанг қилди.

Мазкур саҳифа орқали турнирда иштирок этаётган вакилларимизнинг жанг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.



Interim BMF камари учун: Одилхон Камолов (Ўзбекистон, 10-5-1) - Қамариддин "Камил Каратэ" Ҳасанов (Тожикистон, 9-4-1), (Жанг дуранг билан якунланди);

Оралиқ вазнда: Бобур Абдулазизов (Ўзбекистон, 24-12) - Нуржан Акишев (Қозоғистон, 17-6-1), (1-раундда КО-ТКО орқали);

Ярим енгил вазнда: Оғабек "Сатурн" Абдумўминов (Ўзбекистон, 6-1) - Актилек Жолшибеков (Қозоғистон, 1-1), (1-раундда сабмишен орқали);

Енгил вазнда: Муҳамедали Нурусов (Озарбайжон, 2-2) - Самандар Реимбаев (Ўзбекистон, 3-2), (1-раундда КО-ТКО орқали);

Енгил вазнда: Иззатилло Қодиров (Ўзбекистон, 4-2) - Тазабек Баянов (Қозоғистон, 6-0), (1-раундда сабмишен орқали);

Ярим енгил вазнда: Эзиз Дурдуев (Туркманистон, 1-2) - Бобиржон Исроилов (Ўзбекистон, 2-1), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);

Оғир вазнда: Карим Юсупов (Қирғизистон, 1-1) - Нуруллохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0), (3-раундда КО-ТКО орқали);

Ярим ўрта вазнда: Жамшид Сайфутдинов (Ўзбекистон, 1-1) - Нурканат Сағатбек (Қозоғистон, 4-0), (1-раундда КО-ТКО орқали).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг