UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:38"Навбаҳор"га икки бразилиялик ҳимоячи келмоқда 0 17:17"Болалигимда одамларга ёрдам беришни истардим, энди эса пул учун уларни дўппослаяпман" - Жон Жонс 0 16:52Магнус Карлсен жаҳон чемпионатидаги энг кучли беш рақиби ҳақида гапирди: улар қаторида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор 0 16:24Арман Царукян: "Махачев яхши зарбадан сўнг жанг режасини унутиб юборади" 0 16:01Моуриньо Португалияда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди 0 15:39Усик ва Фьюри WBC томонидан тиббий дисквалификация олди 0 15:17Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди 0 14:54Эдди Хирн Тайсон Фьюрининг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 14:29МЮ ТОП ҳужумчи билан музокараларни бошлади 0

10 фев 20:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Махачевнинг янги рақиби - UFC'нинг асосий жангчиси: у қурилишда ишлаган, 30 кг вазн йўқотган ва самолётда бу ҳаётни тарк этиши мумкин эди

Алекс Волкановскидан чемпионлик мотивацияси.

Волкановски нима билан машҳур ва қандай қилиб UFC'нинг энг яхши жангчисига айланди?

У Австралияда кураш билан шуғулланган ва регби ўйнаган. ММАга тасодифан кирди 

Алекс Волкановски Австралияда туғилган: отаси македониялик, онаси юнон. У ёшлигидан жанг санъати билан шуғулланган: саккиз ёшида юнон-рум курашига борган, 12 ёшида эса Австралия чемпионатида ғолиб чиққан.

14 ёшида Волкановски курашни ташлаб, регбига ўтди, бу Австралия учун кўпроқ истиқболли эди. У минтақавий ярим профессионал лигасининг Warilla Gorillas жамоасига олинди. 2011 йилда Волкановски жамоа билан мамалакат чемпионлигини қўлга киритди ва мавсумнинг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган совринни киритди. Кейин у биринчи чизиқ ҳужумчиси сифатида ўйнай бошлади ва майдондаги вазифасини шундай таърифлади: «Менга тўпни беринг, мен югураман».

Ҳозир эса Алекс енгил вазнда (66 кг гача) жанг қилади. У профессионал бўла олмади, лекин регби ўйнаш ММАга ўтишда ёрдам берганига амин: «Мени ўйнаган реги лигаси кучли ва бардошли машина эди. Чунки ўша спортда мен йиртқич ҳайвонларни учратдим. Ҳозир эса мен енгил вазндаги ММА жангчиларига қарайман - улар жуда кичик».

2012 йилда Волкановски енгил жароҳат олди, шу сабабли у тўлиқ шуғуллана олмади. Формасини сақлаб қолиш учун у дўсти шуғулланган ММА спорт залига келди. Ўша кун келажакни белгилаб берди:

«Менда жароҳат бор эди. Жароҳат жиддий бўлмаганлиги сабабли мен машғулотларни ўтказиб юборишдан ташвишланмадим. Мавсум бошланишидан олдин ўзимизни тиклаб олишимиз ва формамизни сақлаб қолишимиз керак эди. Шунинг учун мен ММАни танладим. Мен курашчи бўлганман ва функционаллик аралаш яккакурашлар учун асос эканлигини жуда яхши билардим».

Волкановски 22 ёшга тўлаганида мураббийи Жо Лопес билан учрашди, у билан ҳамон бирга ишлайди. Мураббий унинг кучига қойил қолди - айниқса спаррингда:

«У шунчаки формасини сақлаб туриш учун келган. Ва шу куни бизда очиқ спарринг куни бўлди, бунда ҳар ким иштирок этиши мумкин эди. Шунингдек, бошқа заллардан ҳам йигитлар келишди. Мен жангчимни тайёрлаётганимда, бошқа мураббий Алексни ўз спортчисига қарши чиқишга кўндирди. Мен буни кеч пайқадим, уни тўхтатмоқчи бўлганимда, спарринг бошланди. Мен хавотирга тушдим, лекин бир дақиқадан сўнг Алекс рақибини оғритиш усулига туширди ва ғалаба қозонди. Кейинроқ мен Волкановскийдан: «Йигитча, жанг қилишни истайсанми деб сўрадим ва у: «Ҳа. Мен ҳар доим шуни орзу қилганман» - деди».

Волкановский ММА спорт залига тобора кўпроқ кела бошлади. У ҳаваскорлар даражасидаги тўртта жангда осонлик билан ғалаба қозонди, регби клуби билан шартномани узайтирмади ва жангларга киришди: «Ҳаваскорлар ўртасида 84 кг вазнда жанг қилдим. Ва мен уларни осонлик билан мағлуб этдим. Ўша пайт нима дедим биласизми? «Буларга ўзим ғамхўрлик қиламан».


У Австралияда муваффақиятга эришди, лекин орзуси UFC эди

Спортдаги муваффақиятларга қарамай, Волкановски узоқ вақт қурилиш майдончасида бетончи бўлиб ишлади. У 2014 йилда Tiger Muay Thai клубининг йиллик Тryorts'да ғолиб чиққанидан кейин қурилишдаги ишидан кетди. Ғалаба йиллик бепул машғулот ва бошқа бонусларни берди: уй-жой, озиқ-овқат, эпикировка ва менежерлик ёрдами. Волкановскида Таиландга бориш учун пул йўқ эди - бунга собиқ регби жамоадошлари ёрдам беришди.

Профессионал ММАда у ярим ўрта вазн тоифасига тушиб қолди: у учта жангда ғалаба қозонди, аммо Австралиянинг асосий промоушени ОFКда мағлуб бўлди. Бу 2013 йилнинг 10 май куни содир бўлди – ўшандан бери мағлубиятсиз церия давом этмоқда. Кори Нельсон партерда устунлик қилди ва жангни учинчи раундда хай-кик билан якунлади.

«Жангдан сўнг биз лифтда кўришиб қолганимизни эслайман. Мен унинг иродасидан ҳайратда қолганимни айтдим ва унга ярим ўрта вазндан енгил вазнга ўтишни маслаҳат бердим. У мураббийи билан ҳатто ярим енгил вазн тоифасига ўтишни режалаштираётганини айтди», - деб эслайди Нельсон.

Мағлубиятдан кейин Волкановски жиу-житсу билан шуғулланди ва бир неча ой ўтгач, 85 кг вазн тоифасида Австралия чемпиони бўлди. Аввалига ярим енгил (70 кг гача), кейин эса енгил вазн тоифасига (66 кг гача) тушди. Вазндаги пойгалар ва жангдан бир кун олдин етти килограмм вазн ташлаш жуда қийин эди. Алекс юкламаларни енгиллаштириш учун ўз турмуш тарзини ва овқатланишини бутунлай ўзгартирди ва унинг асл вазни тахминан 75 кгни ташкил этарди:

«Регбида мен биринчи қаторда эдим: менга тўпни беринг, мен югураман. Илгари шундай эди. Энди мен 30 кг йўқотдим, бунга ақл бовар қилмайди. ММАга ўтганимда кўпчилик мени ақлдан озган деб ўйлади ва фикримдан қайтармоқчи бўлишди. Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман ва бундан фахрланаман. Шундан кейин фақат битта мақсад бор эди: дунёдаги энг зўри бўлиш».

UFC'га келишдан олдин Волкановски Австралия минтақавий лигаларида ғалабаларни кўпайтирди ва камарлар коллекциясини тўплади. Ярим ўрта вазн тоифасида у Roshambo MMA  ва Southern Fight Promotions'да камарларни қўлга киритди. Енгил вазнда у Wollongong Wars, ярим енгил вазнда - Pasific Xtreme Combat, Рошамбо ММА ва Australian Fighting чемпиони бўлди. Фаолиятининг бошида Волкановски Халк тахаллуси остида жанг қилган, аммо вазнини ўзгартиргани учун бу номдан воз кечди ва буюк Александр Макадонский номини олди.

Волкановски UFC'даги дебютини 2016 йилнинг ноябрь ойида ўтказган ва иккинчи раундда Юсуке Касуяни техник нокаут билан мағлуб этганди. Жанг енгил вазнда бўлиб ўтди - қолганлари ярим енгил вазнда бўлиб ўтди. Дебютни томоша қилиш учун 200 га яқин македонияликлар келди - Волкановски UFC'даги ғалабали цериясини шундай бошлади.

UFC'ни забт этди: барча рақибларини мағлуб қилди, лекин Альдога қарши жангдан сўнг ўлишига оз қолди. Ҳоллоуэй билан трилогия Волкановскини буюкликка етаклади

Кетма-кет олтита ғалабадан сўнг, Волкановски собиқ чемпион Жозе Альдога қарши жанг қилди ва ҳар учала раундда устунлик қилди.

Ғалабадан кейин ҳис-туйғулари туфайли оёғидаги оғриқни эътиборсиз қолдирди. Оёқ шишиб, қизариб кетди, уйга қайтаётганда бош айланиши пайдо бўлди. Самолёт Чилига қўнди, Волкановски зудлик билан касалхонага ётқизилди. Унинг сўзларига кўра, агар у кечроқ парвозга чиқса, оёғидан айрилиши ва ҳатто ўлиши ҳам мумкин эди - тана ҳарорати 40 даражага кўтарилган.

UFC'даги кетма-кет еттита ғалаба Волкановскини чемпионликка олиб келди ва у ерда бир ҳакамларнинг якдил қарори билан Макс Холлоуэйни мағлуб этди. Бироқ реванш жангида ҳакамлар қарори турлича эди. Баҳсли тарзда ғалаба  қозонди ва камарни ҳимоя қилди. Кейин у Браян Ортега, Жунг Чанг Сунгни енгди ва яна Холлоуэй билан учрашди - бу сафар у ишончли тарзда, стойкада ғолиб бўлди.

2022 йил август ойида Камару Усман Леон Эдвардсга мағлуб бўлгач, Волкановски вазн тоифасидан ташқари UFC рейтингида биринчи бўлди. Бир неча ой ўтгач, Ислам Махачев иккинчи ўринни эгаллади - уларнинг 12 февралдаги жанги биринчи рақамни аниқлайди. Волкановскийнинг вазн кўтариш қарори мантиқан тўғри: ярим енгил вазн тоифасида рақобат йўқ, чунки асосий антагонист - Холлоуэй пасайишда, ёш ТОП жангчилар эса фақат чемпионлик учун ҳаракат қилишмоқда.


Оила - унинг мотивацияси!

Волкановски октагондан ташқарида жуда меҳрибон. У катта юлдузга айланмади ва зерикарли жанглар учун қораланади (Ортега билан қонли тўқнашув ва Холлоуэй билан учинчи жанг ҳақида бундай дея олмаймиз). Унинг мотивацияси оиладир. Волкановский рафиқаси Эмма билан қурилишда ишлаётган пайтда учрашган. У рафиқасига биринчи фарзанди туғилгунга қадар UFC жангчиси бўлишини ваъда қилган эди.

Биринчи фарзанди туғилганда, Волкановски UFC'га чиқа олмаган эди ва у бундан қаттиқ хафа бўлди. Бироқ Алекс тўхтамади. Энди у промоушеннинг энг яхши жангчиси, яхши ҳақ олади ва Эмма билан иккита қизни - Ариана ва Эйрлини тарбияламоқда.

Октагондан ташқари бошқа ишлар қаторида унинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи расмли китоб чиқариш режаси ҳам бор:

«Китоб мен ҳақимда бўлади, бу жуда зўр. Бу жаҳон чемпиони бўлиш қандай экани ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида. Ҳаммамиз ҳам автобусларга тош отадиган, кексаларни калтаклайдиган жиннилар эмасмиз, негадир матбуотда кўпроқ шу нарса ҳақида гапирашади. Менимча, бу барчамиз ҳам шундай эмаслигимизни кўрсатишнинг яхши усули. Мен биладиган ҳурматга лойиқ жангчилар бор».


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг